Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2022 ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШДАН МАҚСАД, ИҚТИСОДИЙ ИНФРАТУЗИЛМАГА ТАЪСИРИ

×

 2020-05-18 16:47:00    154

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли ҳар қандай жамият ва давлатнинг асосий бойлигидир. Шу бойликни бутун мамлакат ва ҳудудлари доирасида миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолаб бориш замонавий давлат бошқарувининг ажралмас қисми сифатида юзага чиқмоқда.

Аҳоли ва унинг хусусиятлари туғилиш, ўлим, никоҳ қуриш ва никоҳдан ажралиш, миграция жараёнлари натижасида доимий равишда ўзгариб туради.Шу билан бирга аҳолининг турли гуруҳларга: ёшига, жинсига кўра, таълим даражаси, миллий мансублигига кўра аҳолининг тақсимланиши ўзгариб туради.

Аҳолини ривожланиши унинг таркибий тузилиши, хусусиятлари ва демографик жараёнларни узлуксиз равишда ўзгариб бориши таъсирида содир бўлиб боради. Шу сабабли аҳолини тадқиқ этиш доимий равишда хусусиятларини кузатиб бориш талаб этилади.

Аҳолини дастлаб рўйхатга олиш қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган. 

Аҳолидан солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун аҳоли сонини аниқлаш муҳим бўлгани сабабли ҳам айни ишлар қилинган. Эркакларнинг иқтисодий ўрни юқори бўлгани, солиқ тўлашда фақат эркаклар, яъни оила бошлиқлари қатнашгани боис, асосан эркаклар рўйхатга олинган.

Аҳолини илк бор расмий рўйхатга олиш 1790 йилда АҚШда, кейинчалик 1800 йилда Швеция ва Финляндияда, 1801 йилда Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Аммо рўйхатга олиш жуда оддий шаклда бўлиб, узоқ муддатга чўзилган.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин аҳолини рўйхатга олиш тизими янада такомиллаштирилди. 1945-1954 йилларда 151 та давлатда, 1965-1974 йилларда 179 та давлатда аҳоли рўйхати ўтказилган. Ҳозирги пайтда дунёдаги деярли барча давлатда аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.

XIX асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш жуда кенгайди. Аҳолини рўйхатдан ўтказиш, аҳоли хақида ахборот тўплашнинг энг кенг кўламли ва кўп мақсадли тадбирдир. XIX асрдан бошлаб дунё мамлакатлари бўйлаб аҳолини рўйхатдан ўтказишнинг замонавий кўринишидаги тадбирлар амалга оширила бошланган ва тез фурсатда аҳоли сони ва таркиби тўғрисида тўлиқ ва объектив маълумот олиш  имконини берувчи давлат ва жамият бошқарувининг етакчи дастакларидан бири сифатида ўз аҳамиятини исботлайди.

Қатор Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилди. Аҳолини рўйхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилди. Хусусан, 1870-1879 йилларда дунёнинг 48 та, 1890 йилларда эса 57 та давлатида аҳоли рўйхати ўтказилган. XIX аср охирида дунёа ҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, XX асрбошида 54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган.

Аҳоли сони ва таркиби тўғрисидаги маълумотлар барча даражадаги бюджетларни шакллантиришда муҳим ахамият касб этиб, мамлакат ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш параметрларини ишлаб чиқишлари асос сифатида хизмат қилади ва доимий равишда янгилаб боришни талаб этади.

Аҳолини рўйхатга олиш натижасида ҳукумат аҳолининг зичлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиб, аҳоли зич жойлашган ва акси бўлган ҳудудларни аниқлаш ва шунга қаратилган сиёсатни ишлаб чиқариш ва самарали бошқариш имконини беради.

Мисол учун: Аҳолини рўйхатдан ўтказиш натижалари ижтимоий соҳа объектларини самарали равишда жойлаштириш имконини яратади, ҚАЕРДА?, ҚАНЧА? Таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бошқа муассаларни, йўлларни қуриш кабиларга жавоб беради.

Ҳар қандай мамлакат ҳукумати давлатини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий стратегия ва дастурларни ишлаб чиқаётганда аҳолиси сонини ва унинг таркибини, географик жойлашувини билиш ишлаб чиқилаётган дастурларнинг самарадорлиги ва манзилигини таъминлайди. Шунингдек, бундай тадбирлар, кўплаб ижтимоий, иқтисодий муаммоларни аниқлашга ва ўз вақтида бартараф этиш бўйича мақсадли чора тадбирларни ишлаб чиқиш имконини беради.

О.АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон тумани Статистика бўлими бошлиғи