Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Саховат ва кўмак”: Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!
2020-05-12 18:02:34 138
“Саховат ва кўмак” ташаббусини Ўзбекистон туманида кенг тадбиқ этилиши натижасида, пандемия даврида эҳтиёжманд оилалар моддий қўллаб-қувватланиб, уларга хайр-саховат ёрдамларини кўрсатиш ишлари давом этмоқда.
Жамғарманинг туман бўлинмаси ҳисоб рақамига келиб тушаётган маблағлар, саховатпеша инсонлар ва тадбиркорлар томонидан кўрсатилаётган кўмаклар орқали тумандаги хайрия маркази орқали ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд аҳоли қатламига бирламчи ёрдамлар етказиб берилмоқда.
Хусусан, кеча, 11 май куни марказ орқали 4 та сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 45 та оилаларга;
бугун 12 май куни эса шундай оилалардан 34 тасига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Карантин даврида оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган бундай хайрия тадбирлари, халқимизнинг синовли кунлардан эсон-омон, бирдамликда енгиб ўтиш учун барчага куч қувват ва матонат бахш этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати