Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ШОШИЛИНЧ ХАБАР

×

 2020-05-12 18:00:59    187

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона Гидрометеорология бошқармасининг огоҳлантирувчи маълумотига асосан, жорий йилнинг 12 май - 14 май кунлари Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи мавжуд.

Об-ҳавонинг бундай кескин ўзгаришида газ таъминоти тизимини барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида, “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ ва унинг шаҳар, туманлардаги филиаллари томонидан барча зарурий эҳтиёт чоралари кўрилмоқда. Ҳусусан:

-газ тармоқлари ва қурилмаларида фавқулодда авария ҳолатларида тезкорлик билан бартараф этиш учун қўшимча авария бригадалари, автотранспорт воситалари, пайвандлаш ускуналари ва керакли эҳтиёт қисмлар қўшимча заҳираси яратилди;

-объектлардаги бино ва иншоотлар ҳамда кучли шамол ва ёмғир натижасида йиқилиши ёки синиши мумкин бўлган қурилмалар кўздан кечириб, талофат олдини олиш чораларини кўрилмоқда;

-махсус автотранспорт воситаларини шай ҳолатга келтирилди;

-автотранспорт воситалари ва бошқа ускуналарга шамол ва ёмғир таъсирида зиён етишини олдини олиш чораларини кўрилди;

-бино ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғин ўчириш воситаларини шай ҳолатга келтирилиб, электр таъминоти тизимларини текширилди;

-барча ходимларни тўлиқ махсус кийимлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланди;

-масъул ходимлардан иборат навбатчилик ташкил қилинди.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Об-ҳавонинг бундай кескин ўзгариши ва сел келиши хавфи мавжудлигини инобатга олиб, фавқулодда ва авария ҳолатлари юз берган тақдирда, зудлик билан “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖнинг марказий диспечерлик хизматига ягона 104 телефон рақами орқали хабар беринг.

“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ матбуот хизмати