Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотира – муқаддас, ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди

×

 2020-05-09 22:09:51    201

PDF yuklash
Chop etish


Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди. Халқимиз бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам бугунги осуда кунларни таъминлашга ҳисса қўшган инсонлар, соҳа фахрийлари хотирасини дилида абадий сақлайди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ватанимиз мустақиллиги, тинчлиги ва осойишталиги йўлида жон фидо қилган, шу юртнинг азиз фарзандлари хотиралари ёдга олиниб, уларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди.

Ана шундай чин ўғлонлардан бири, майор Рахматжон Миртожиев эди.

Миртожиев Рахматжон Исломович 1951 йилда Ўзбекистон туманининг Қайқуобод қишлоғида туғилган. 1978 йилдан Ички ишлар идораларида хизмат қила бошлаган. 1992 йил 29 февралда қуролланган жиноятчини қўлга олиш вақтида оғир яраланиб, халок бўлган.

Туман ҳокимлиги вакиллари, туман Мудофаа ишлари бўлими хамда Қўқон харбий гарнизонига қарашли харбий қисм зобитлари билан биргаликда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган мард ўғлоннинг хонадонига ташриф буюриб, у кишининг порлоқ хотирасига хурмат бажо келтирилди.

Ташриф чоғида элу юрт тинчлиги, халқимиз хавфсизлиги йўлида ҳалок бўлган жасур майор Рахматжон Миртожиевнинг турмуш ўртоғи Махмудахон Миртожиева билан дилдан суҳбатлашилди. Мард ўғлоннинг хизматдаги ютуқлари, ватанпарварлиги, ўз вазифасини сидқидилдан адо этганлиги ҳақида эсланиб, ёруғ хотираси ёд этилди.

Хонадон аъзоларини байрам билан муборакбод этиб, уларга тинчлик, хотиржамлик, оилавий бахт ва саодат тиланди ҳамда ҳокимлик ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати