Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
2020-04-22 11:45:05 135
ҲУРМАТЛИ АВҒОН, КЎЛ-ЭЛАШ, ҚУМБОСДИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ВА ЭЛАШ ҚИШЛОҒИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!
Шуни маълум қиламизки, эртага 2020 йил 23 апрел куни соат 14:00 дан соат 17:00 га қадар “Озод метан” ГРСнинг 2-аҳоли тармоғида торайтириш мосламасини алмаштириш муносабати билан мазкур ҳудуддаги аҳоли хонадонлари истеъмолчиларига табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.
Хусусан, “Озод метан” ГРСнинг 2-аҳоли тармоғида газ билан таъминланадиган Авғон, Кўл-Элаш, Қумбосди маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Элаш қишлоғининг барча кўчаларидаги истеъмолчиларда табиий газда вақтинчалик узилиш бўлади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.Огоҳ бўлиб, газни ўчириш ва ёқишда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш сўралади.
“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Ўзбекистон туман филиали маъмурияти юқорида кўрсатиб ўтилган маҳаллаларда истиқомат қиладиган тумандошларимиздан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.
“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Ўзбекистон туман филиали