Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қўрғончалик тадбиркор маҳалладошларидан мурувват ёрдамини аямаяпти
2020-04-21 23:01:34 134
Коронавирус пандемиясининг мамлакатимизда тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари доирасида эълон қилинган карантин даврида саҳоватпеша тадбиркорлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бор юртдошларимизга ҳомийлик кўрсатиш ташаббуси билан чиқишмоқда.
Нурсух қишлоғининг Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи саҳоватпеша тадбиркор Махмудали Қўчқаров ўз маҳалласидаги эҳтиёжманд, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган оилаларга беминнат ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиб келмоқда.
Шу кунларда эл дардига бефарқ бўлмаган тадбиркор томонидан ҳудудда яшовчи 50 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ногиронлиги бор фуқароларга 50 қоп ун,
Хайрия маҳсулотларни тарқатиш карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда туман ҳокимлиги, туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг тегишли санитария-гигиена назорати остида амалга оширилди.
- Тадбиркордан жуда миннатдормиз, маҳалла ҳаётида доимо фаол иштирок этади. Мана, бугунги синовли кунларда ҳам ўз ташаббуси билан кўмакка мухтож фуқароларга қувонч улашди. Қишлоғимизда бу каби саҳий инсонлар борки, улар ҳам кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг рўзғори бутлашда кўмаклашмоқдалар -дейди Қўрғонча МФЙ раиси Хабибулло Маматқулов.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати