Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Биз, албатта биргамиз: эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда
2020-04-19 16:22:16 128
Карантин даври ҳалқимизни янада бирдамликка ундамоқда. Айни кунларда фуқароларимиз дардига далда бўлиш ҳамда уларнинг ёлғизлатиб қўймаслик мақсадида Ўзбекистон туманида ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази самарали фаолият кўрсатмоқда.
Саҳоватпеша инсонлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа муассасалар томонидан марказга тақдим этилаётган хайрия ёрдамлари манзилли рўйхатлар асосида маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган ва якка-ёлғиз фуқароларга етказиб берилмоқда.
Кеча, 18 апрел куни ҳам марказ томонидан тумандаги ана шундай оилалардан 45 тасига секторлар кесимида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Туманда коронавирус пандемиясининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган бундай хайрли ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати