Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2020-04-17 19:00:26    141

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 17 апрель куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Навбатдан ташқари сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Қ.Джураев очди ва олиб борди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ сессия аввалида 8-Ғафур Ғулом сайлов округидан депутат Азизбек Ўринбоев сессия котиби этиб сайланди.

Сессияда туманда ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳал этиш чораларини юзасидан сектор раҳбарларининг тақдимотлари эшитилди ва муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сектор раҳбарлари – 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Мирвохиджон Отабоев, 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Абдувахоб Темирзақов ва 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ испекцияси бошлиғи Жахонгир Қўчқаровлар ҳар бир секторлар кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари юзасидан ахборот бердилар. 

Сектор раҳбарлари таъкидлаганларидек, ҳозирги глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлашда қишлоқ хўжалиги энг кўп имкониятга эга соҳа ҳисобланиб, мавжуд вазиятдан тўғри хулоса чиқариш, халқимизни бу оғир синовли кунлардан беталофат чиқишида Президентимиз таъкидлаганидек, темир интизом, қатъиятлик билан озиқ-овқат ҳавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 2 баробарга ошириш юзасидан аниқ вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланган.

Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, мутассади ташкилотлар билан биргаликда мавжуд барча имкониятларни ишга солиб, ҳудудларда маҳсулот етиштиришнинг барқарорлигини таъминлаш юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда.

Қайд этилдики, тумандаги мавжуд 72 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 237 минг нафардан ортиқ фуқароларимизни жорий йилнинг 1 апрелидан 2021 йил 1 апрелгача бўлган даврда гўшт, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун, ёғ ва бошқа маҳсулотларга бўлган талабининг аниқ ҳисоб-китоби ишлаб чиқилди.

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, шунингдек истеъмолдан ортиғини республика ички бозорларига, қайта ишлаш корхоналарига ҳамда экспортга йўналтириш мақсадида, маҳсулотлар етиштиришнинг аниқ ҳажмлари қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари кесимида белгилаб олинди.

Шунингдек, туманда пахта ва ғалладан ҳосилдорликни ошириш бўйича секторлар кесимида аниқ ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилгани ҳам таъкидлаб ўтилди.

Туманда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича туман чора-тадбирлар режаси муҳокама қилиниб, бу масаладаги муҳим режалар тасдиқланди.

Ҳозирги пандемия даврида аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири эканлиги сессияда алоҳида таъкидланиб, деҳқон ҳўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этиш юзасидан туман Кенгаши, хусусан депутатлик корпуси назоратини ўрнатиш, ҳар қарич ердан оқилона фойдаланган ҳолда махсулот етиштириш ҳажмини кўпайтиришга алоҳида урғу берилди.

Сессияда аҳолига ўз томорқасидан самарали фойдаланишда ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан иборат туман ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди ҳамда мазкур ишчи гуруҳ олдида турган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими, Кенгаш раиси Қахрамонжон Джураев якунловчи сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан шу йилнинг 14 апрель куни ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқ ва кўрсатмаларни сўзсиз бажариш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, томорқа ва бошқа ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги келгусидаги муҳим вазифалар ҳақида яна бир бор тўхталиб ўтди.

Сессия давомида сессия иши қатнашчилари, хусусан депутатлар, тегишли ташкилот ва муассалалар раҳбарлари музокараларда фаол иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдиришди.

Сессия иши кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилиб, улар юзасидан билдирилган таклифлар, қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати