Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Чегарадош ҳудудда жойлашган, кўп миллатли Шўрсув маҳалласига кўчма савдо дўкони етиб бормоқда
2020-04-10 19:02:14 157
Ўзбекистон туманининг Шўрсув маҳалласи туман марказидан 14 км масофада жойлашган ва қўшни Тожикистон давлати билан чегарадош ҳудуд ҳисобланади.
Бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 320 та оилада 9 та миллат вакилларидан иборат 1540 нафар фуқаро истиқомат қилади.
Мамлакатимизда эълон қилинган карантин туфайли маҳалла аҳолисининг туман марказидаги Деҳқон бозорига бориб келишларида ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида, туман ҳокимлигининг ташаббуси билан аҳоли пунктида кўчма дўкон фаолияти йўлга қўйилди.
Карантин талабларига асосан дезинфекцияланган “Дамас” автомашинасига юкланган рўзғор учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат мўъжаз кўчма савдодан маҳалланинг кўп миллатли аҳолиси унумли фойдаланишди.
– Карантин туфайли туман марказига бориб-келиш қийинлашган кунларда одамларнинг оғирини енгил қилишни туманимиз раҳбарлари билан биргаликда, авваламбор хизмат бурчимиз деб билмоқдамиз, – дейди туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Камолова. – Узоққа бормай, зарур маҳсулот ва буюмларни уйининг олдида савдо қилиши аҳолига катта қулайлик яратиш билан бирга касаллик тарқалиши хавфидан сақланишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини маҳалла аҳли ҳам тўғри тушуниб, ушбу ғамхўрликлар учун Президентимиз сиёсатидан, хукуматимиз ислоҳотларидан миннатдор бўлишмоқда.
Кўчма савдони ташкил этиш асносида карантин даврида ҳудуд аҳолисининг муаммолари ўрганилиб, эҳтиёжманд оилаларга марказлашган ҳолда ҳомийлик ёрдамларини етказиш чоралари белгиланди.
“Саноат шаҳарчаси” деб ҳам аталадиган мазкур ҳудудга мана шундай кўчма дўконлар орқали асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш чоралари кўрилган.
Белгиланган режа ва ҳудудлар эҳтиёжига кўра, бундай кўчма савдолар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам мунтазам ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати