Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Карантин вақтида маҳаллада қўшнилар тинчлигини бузган 4 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

×

 2020-04-08 14:09:50    153

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз аҳолиси орасида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш учун мухтарам юртбошимиз бошчилигида, хукуматимиз томонидан хавфнинг таъсир кучи тўғри баҳоланиб, барча тегишли чоралар кўрилмоқда.

Фуқароларимизнинг соғлиги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мамлакат миқёсида ўтказилаётган қатор тадбирлар, хукумат топшириқ-кўрсатмалари, шифокорларимизнинг тавсиялари ОАВ орқали бот-бот такрорланиб келинмоқда.

Бугунги синовли кунларда фуқароларимиздан фақатгина талаб этилаётгани карантин билан боғлиқ барча ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини қатъий таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, энг муҳими, белгиланган тартибни бузмаслик, карантин қоидаларига риоя қилишдир.

Лекин афсуски, орамизда бугунги вазиятдан тўғри хулоса чиқармай, бу касаллик бизда йўқ, қабилида иш юритиб кўчага чиқиб, мақсадсиз, беҳуда ишларни амалга ошираётган кимсалар ҳам учраб турибди.

2020 йил 4 апрель куни соат 20:30 лар чамасида Ўзбекистон туманидаги маҳаллалардан бирида яшовчи 4 нафар оғайнилар жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиб, спиртли ичимликдан маст бўлиб, ҳуқуқбузарлик содир қилади.

Иш ҳолатларига кўра, фуқаро Ғ.Исломов (ўзгартирилган) 3 нафар ўртоқларини уйига таклиф қилади. Улар Ғ.Исломовнинг уйида карантин вақтида кайфу-сафо қилишади. Фақат шу билан бўлса майли, оғайнилар фақат бу билан чекланмайди. Улар кайфи ошиб қолгач қўшниларни тинчлигини бузишни бошлайди. Қўни қўшнилар эса маҳалла фуқаролар йиғини раисига мурожаат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғини эса кайф ҳолатдаги оғайниларга тушунтириш ишлари олиб боради, бироқ ушбу тушунтириш ишлари самарасиз эди.

Ўртага участка инспектори аралашади, бироқ карантин даврида спиртли ичимликдан маст ўртоқлар "участковой"га ҳам гап бермасдан унинг ҳам қонуний талабини бажармай маҳаллани тинчлигини бузади.

Охир-оқибат иш судга ошади. Ушбу маъмурий иш 2020 йил 6 апрель куни Ўзбекистон туман маъмурий судида кўрилиб, ҳуқуқбузарларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Хурматли юртдошлар, бугун ҳар биримиз катта масъулият ва жавобгарлик ҳиссини туймоғимиз лозим.

Касалликни олдини олиш бўйича карантин қоидалари асосида барчамиз бирлашиб, ҳамжиҳатликда поклик, тозалик, озодаликни кунимизнинг асосий мақсадига айлантиришимиз, қатъий тартиб-интизом билан қадриятларимизга амал қилишимиз шарт бўлган синовли кунларни бошимиздан кечирмоқдамиз. 

Бундай дамларда ўзимизни, яқинларимизни асраб-авайлайлик. Карантин қоидаларига амал қилайлик. Касаллик профилактикаси учун нима зарур бўлса, барчасини сўзсиз бажариш ҳар биримизнинг фуқаролик ва инсоний бурчимиздир. 


Ўзбекистон туман маъмурий судининг раиси

А.Рахимов