Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман Дехқон бозори ҳудудига киришда вирусга қарши чоралар кўрилмоқда
2020-04-07 12:03:49 180
Ўзбекистон тумани ҳудудида Республикамизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш қарори ижросини юзасидан туман “Дехқон бозори” МЧЖ ҳудудига кириш-чиқиш назоратга олинди.
Туман СЭОМдан бириктирилган мутахассислар тиббиёт тепловизори орқали бозорга ташриф буюраётган ҳар бир фуқароларимизни тана ҳароратини ўлчаб, сўнгра бозор ҳудудига киритиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек бозор ҳудудига кириш-чиқиш жойлари антисептик воситалар билан жиҳозланган.
Хурматли фуқаролар, коронавирус касаллигига қарши курашиш республика махсус комиссияси томонидан белгиланган мазкур чора-тадбирларга қатъий амал қилинг!
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Кўчага заруриятсиз чиқишдан сақланинг. Имкон қадар уйда қолинг.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати