Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Профилактика мақсадида тумандаги Деҳқон бозори яна бир бор тўлиқ дезинфекция қилинди
2020-04-06 13:46:00 146
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва бозор ҳудудида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, тадбиркор, сотувчи ва харидорларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида Яйпан шаҳрида жойлашган деҳқон бозори ҳудудида махсус хлорли суюқлик билан тўлиқ дезинфекция ишлари амалга оширилди.
Бугун, душанба-туман Деҳқон бозорида эълон қилинган “Тозалик куни”да ўтказилган дезинфекция ишлари деҳқонлару-савдогарларга ва харидорларга ҳам ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмаслигига алоҳида эътибор қаратилди.
Дезинфекция ишларида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг куч-воситаларидан кенг фойдаланилди.
- Бугун, Деҳқон бозори ҳудуди билан биргаликда, марказий кўчаларда ҳам кенг кўламли дезинфекция ишларини ўтказишга эришдик. Касалликнинг олдини олиш, унга қарши курашишда бўлимимиз ходимлари ҳамиша шай ҳолатда, – дейди ФВБ профилактика ва назорат бўлинмаси бошлиғи майор Р.Сайдуллаев.
- Айни кунларда тумандаги барча муассасаларда тозалик ва дезинфекция тадбирларини кучайтиришдан асосий мақсадимиз инфекция тарқалишининг олдини олиш ва фуқароларимизнинг саломатлиги хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир дейди, - туман санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази бош врачи А.Сулаймонов.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати