Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭЪЛОН!
2020-04-03 16:05:43 165
Қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига!
Туманимиздаги хурматли тадбиркорлар!
Хабарингиз бор, мамлакатимизга коронавируснинг кириб келиши ва олдини олиш юзасидан чора-тадбирларни тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги “Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштириш вақтинчалик тартиби” қабул қилинган.
Шунингдек, кеча 2 апрел куни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Ишлаб чиқариш ва технологик жараёни тўхтатилиши мумкин бўлмаган корхоналарга автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштириш вақтинчалик тартибини ҳудудларда жорий қилиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.
Вазирликнинг мазкур буйруғига асосан, ишлаб чиқариш ва технологик жараёни тўхталиши мумкин бўлмаган корхоналарга автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштиришда тезкорликни таъминлаш мақсадида белгиланган тартибларга кўра, агар сизда қўшимча савол ва мурожаатлар бўлса Ўзбекистон тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон рақамлари: 73-539-11-40, 73-539-13-40
Ўзбекистон тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими