Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АТ “Халқ банки” Ўзбекистон тумани филиали пенсия ва нафақа пулларини аҳоли уйларига етказиб бермоқда
2020-04-02 17:38:41 163
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодий тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVID-19 коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича тавсияларидан келиб чиқиб, АТ “Халқ банки” томонидан жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб пенсия тарқатмасдан, пенсия ва нафақа пуллари аҳоли уйларига етказиб берила бошланган.
АТ “Халқ банки” Ўзбекистон тумани филиали томонидан ҳам мазкур тартиб асосида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда банкнинг сайёр кассалари ходимлари туманимиздаги ҳар бир пенсия ва нафақа олувчиларнинг хонадонларига бориб, стериланган пакетларда нақд пулларни тарқатишмоқда.
Сизнинг ҳам хонадонингизга ўз пенсия ва нафақа пулларингизни албатта олиб боришади, азиз тумандош! Сиз эса уйда қолинг!
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати