Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Карантин даврида фуқароларнинг пенсия ва нафақалари уларнинг уйларига етказиб берилади.
2020-03-27 15:37:22 192
Бу ҳақда АТ “Халқ банки“ маълумотига таянган ҳолда kun.uz нашри маълум қилмоқда.
Жорий йил 18 мартдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодий тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVID-19 коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича тавсияларидан келиб чиқиб, маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб пенсия тарқатмасдан, пенсия ва нафақа пуллари аҳоли уйларига етказиб берила бошланди.
Таъкидланишича, кейинги апрель ойида ҳам пенсия ва нафақа пуллари барча фуқароларнинг яшаш уйларига нақд шаклда етказиб берилади.