Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ГАЗ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2020-03-19 17:13:20    181

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, айни пайтда республикамиз иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда жойларда кичик саноат ҳудудлари барпо этилмоқда. 

Бу турдаги ҳудудларда импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришга мослашган корхоналар жойлаштирилади. Натижада 30 га яқин гипс, цемент ва бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилиб, қўшимча 4000 дан зиёд ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган. 

Бу жараёнда ишлаб чиқариш корхоналарини муҳандислик-коммуникациялари билан таъминлаш долзарб масаладир. 

“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖнинг “Ўзбекистонтумангаз” филиали томонидан Ўзбекистон тумани “Шўрсув” шаҳарчасида барпо этилган кичик саноат ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналарини табиий газ билан таъминлаш мақсадида 7.7 км узунликдаги газ тармоқларини тортиш режалаштирилган бўлиб, хозирги кунда 5.5 км узунликдаги газ тармоқларини тортиш ишлари бажарилди. Тез кунларда қурилиш ишлари якунига етказилиб, газ тармоқларини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. 

“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ матбуот хизмати