Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коронавирус: Фарғонада аҳвол қандай?

×

 2020-03-17 10:24:41    192

PDF yuklash
Chop etish


Айни пайтда вилоят ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясини юртимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари режаси” ишлаб чиқилган. Шу асосда вилоятимизга ушбу инфекцияга қарши профилактик ишлар тизимли асосда олиб бориляпти.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва санитария-эпидемиология осойишталиги маркази қошида коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича штаб ташкил этилди. Штаб томонидан вилоятимиздаги мавжуд кунлик ҳолат таҳлил қилиб борилмоқда.

Одилжон УМАРОВ, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:

 - Шахсий профилактика, оилада соғлом турмуш тарзи қоидаларига қатъий амал қилиш, тўғри овқатланиш маданияти ва жисмоний фаоллик коронавирус инфекциясининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Океанлардан узоқда жойлашганимиз, нам ҳаво юртимиз табиатига хос эмаслиги, синтетик ва яримфабрикат маҳсулотлар кам истеъмол қилиниши, ҳавонинг иссиқлиги бу вируснинг тарқалишининг олдини олувчи ҳамда яшовчанлигини камайтирувчи омилар сирасига киради.

Коронавирусга қарши самарали курашиш мақсадида тиббий-диагностика жиҳозлари етарли даражада захира қилинди. Профилактика ва шахсий гигиена жиҳозлари узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, барча шаҳар ва туман юқумли касалликлар шифохоналарида махсус хоналар ҳамда 100 дан ортиқ заҳира ўринлари яратилди. Вилоятдаги 21 та тиббиёт муассасаларида малакали мутахассислардан иборат тезкор бригадалар шакллантирилиб, уларга махсус реанимобиллар бириктирилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган штаб томонидан 24 соат давомида назорат ва мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Демак, ортиқча саросимага тушишга ҳожат йўқ. Грипп касаллигининг бир тури бўлган мазкур инфекциядан ҳимояланиш ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ. Шу боис барча ҳамюртларимиздан бу борада тавсия этилаётган санитария ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилишни маслаҳат берамиз.

 Аҳмаджон ЯКУБОВ, вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази раҳбари:

 - Ҳозирги кунда вилоят чегара ҳудудларида 8 та санитария назорат пунктлари фаолияти йўлга қўйилиб, улар керакли жиҳозлар ва анжомлар билан таъминланган. Туну кун фаолият кўрсатаётган санитария назорат пунктларида четдан вилоятимизга кириб келаётган ҳар бир фуқаро соғлиги юзасидан тиббий таҳлиллар ўтказиляпти.

Вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази қошида вирусология лабораторияси ташкил этилди.

Марказимизда ва барча даволаш профилактика муассасаларида ҳимоя кийими ва воситалари, зарарсизлантириш моддалари ҳамда зарарсизлантириш тадбирларини ўтказиш учун автомакс (пуркагич) аппаратлари заҳираси яратилди.

Тиббиёт ва таълим муассасалари, савдо масканлари, умуман одамлар гавжум бўладиган жойлар дизенфекция қилиняпти. Халқаро аэропорт, чегара божхона постларида кўргазмали тактик-ўқув машғулотлари ўтказилиб, эслатма материаллар тарқатилмоқда.

Тиббий ва экологик маданият, турмуш тарзимиз ва бошқа шу каби табиий омиллар етарли эканлиги вилоятимизда бу борада вазият барқарор эканлигидан далолат беради.

Суҳбатдош: Ботир МАДИЁРОВ

 Манба: “Фарғона шифокори” газетасининг расмий веб-сайти

Батафсил: http://fsh.uz/?p=4437
Фото: fsh.uz