Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байрамни беталофат, хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказамиз
2020-03-14 16:25:36 175
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, халқимизнинг қадимий ва тарихий байрамини бу йил ҳам жойларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда нишонлаш белгиланган.
Туманимизда ҳам Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш мобайнида фуқаро муҳофазаси, ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида тузилган ташкилий қўмита эътибори умумҳалқ сайлларини юқори даражада ўтказишга қаратилган.
Наврўз байрамида сайллар ва бошқа маданий тадбирлар ўтказиладиган А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаpо муҳофазасига оид кўpгазмали ўқув-амалий машғулот ҳам бу борада белгиланган чора-тадбирлар режасининг бир қисми эди.
Кўpгазмали ўқув-амалий машғулотида байрам тадбирларини ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чоралари фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликда белгилаб олинди.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Дилшод Раҳмонов, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг ўринбосари-туман ҳокими ўринбосари И.Нажмиддинов, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Исақовлар бугунги тадбирнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад-байрам кунлари аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаро муҳофазасини тўғри ва сифатли ташкил этишга ҳар томонлама тайёргарлик кўриш эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан юзага келиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари бўйича тушунтириш берилди.
Байрам тантаналари иштирокчилари, яъни аҳоли ҳаётига ва саломатлигига хавф солувчи авария ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтиришлар такрорланиб, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, қуйи тизими хизматларининг бундай вазиятларда амалга оширадиган вазифалари тўғрисидаги кўникмалари янада мустаҳкамланди.
Шунингдек байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонда текширилган иншоатларни мустаҳкамлигига, коммуникация тармоқларини созлигига, объектни ёнғин ўчириш воситалари билан етарли даражада таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
- Туманимизда кенг нишонланадиган Наврўз айёми олдидан ўтказилган бугунги кўpгазмали ўқув-амалий машғулотимиз албатта муҳим ўрин тутади. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш, фуқаро муҳофазасини тўғри ташкил этиш, байрамни беталофат ўтказиш учун хизмат ходимларимиз шай ҳолда. Асосий мақсадимиз ҳам шу – Наврўз тантаналарининг осойишта ва беталофат ўтишини таъминлаш, халқимизга кўтаринки байрам кайфияти бахш этишдир, - дейди фуқаро муҳофазаси бошлиғининг ўринбосари-туман ҳокими ўринбосари Иқболжон Нажмиддинов.
- Байрам тантаналари ўтказиладиган жойлар, улар атрофида жойлашган корхона ва ташкилот, аҳоли турар жойлари бугунги кунга қадар ёнғин-профилактика кўригидан ўтказилди, - дейди суҳбатдошимиз туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Дилшод Раҳмонов. - Байрамларни шоду хуррамлик билан тинч ва осойишта, ҳар томонлама хавфсизлигини, хусусан, ёнғин хавфсизлиги таъминланган ҳолда ўтказиш бизнинг асосий бурчимиздир.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати