Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда

×

 2020-03-11 18:25:14    138

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан туманда режа график ишлаб чиқилиб, ҳудудларда ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давомида маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таминланганлар рўйхатида турувчи оилалар ҳолати бирма-бир кўриб чиқилмоқда. 

Бугун, 11 март куни вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи иштирокида туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш ана шу масалаларга бағишланди.

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, маҳалла раислари, ташкилот ва муассалалар раҳбарлари, иқтисодий мажмуа раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этган йиғилишда туманда камбағалликка оид реал аҳволнинг таҳлили ва келгусидаги вазифалар батафсил муҳокама қилинди.Бу борада асосан аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, иш билан банд бўлмаган фуқароларни тадбиркорликка кенг жалб этиш орқали камбағалликни камайтириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларга кенг эътибор қаратилиши лозимлиги йиғилишда таъкидланди.

Ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан маҳаллалар кесимида ҳақиқий ҳолатни ўрганиш бўйича белгиланган вазифаларни ижроси муҳокама қилиниши билан биргаликда, камбағал оила тоифаларни камбағалликдан чиқариш бўйича вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати