Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар қанча эҳтиром ва эъзозга муносибсиз, азиз аёллар, опа-сингиллар!
2020-03-07 14:32:09 161
Баҳорнинг ташрифи бири биридан гўзал байрамлар билан бошланиши ва бу байрамларнинг аксари мунис онахонлару, азиз-опа сингилларимизни янада қадрлаш билан боғлиқлиги албатта ҳар бир кўнгилга жўшқинлик бахш этади.
Кўкламнинг илк кунлари ўзбек халқининг иқтидорли ва латофатли шоираси, вафо ва садоқатнинг буюк тимсоли, бахт ва баҳор куйчиси Зулфияхоним таваллуди мамлакатимизда кенг нишонланса, шоира севган ва куйлаган гўзал баҳорнинг яна бир ажойиб айёми борки, унда вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келган гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз янада улуғланади.
Ер юзида битта аёл бўлса ҳам шоирга сўз, заргарга иш топилади, дейди доно халқимиз. Уларнинг борлигини, оламнинг мунавварлиги билан тенглашда ҳам хеч қандай муболаға қилмаган шоирларимиз. Чунки, аёл бир қўлида бешикни тебратса, иккинчиси билан дунёни тебратади.
Биз учун бутун умрини, орзу-умидларини бахшида этиб, эвазига ҳеч нарса сўрамайдиган улуғ ҳилқат ҳам шу аёл-Онадир!
Муҳтарама оналаримиз, азиз-опа сингилларимизга ҳар қанча эҳтиром кўрсатсак-да кам.
8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бугун, туманимиздаги “Шодиёна” тантаналар саройида туман ҳокимлиги ташаббуси билан байрам тадбири ташкил этилди.
Унда туман хотин-қизларига алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилди.
Тантанада сўз олган туман ҳокими Қахрамонжон Джураев барчани байрам билан самимий муборакбод этди.
Туман ҳокими Қ.Джураев “Барчамиз орзиқиб, кутган сўлим баҳор кириб келиши билан табиат очилиб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб бораётган мана шу қутлуғ айёмда Сиз аёлларни, барча мўътабар онахонлару мунис опа-сингилларимизни, сизлар орқали барча туманимиз хотин-қизларини 8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами” билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Сизларга қалбимиз тўрида бўлган энг эзгу тилакларимиз, чуқур ҳурмат ва эҳтиромимизни изҳор этиш учун барчамизга яна бир имкон бериб, бамисоли кўклам элчиси каби кириб келадиган бу байрам баҳорнинг ўзи каби қадрли ва севимлидир.” дея барча хотин-қизларга ўз эҳтиромини маълум қилди.
Тадбирда иштирок этган, туманнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги соҳаларда меҳнат қилаётган аёллар, меҳнат фахрийлари ҳам табрик учун сўзга чиқишиб, йиғилганларни нафосат айёми билан қутлашди, ўз дил изҳорларини етказишди.
Хотин-қизларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фидокорона ва самарали меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида тумандаги энг илғор, обрўли, ибратли ва фидойи опа-сингилларимизга, меҳнат фахрийлари бўлган мўътабар оналаримизга туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва байрам совғалари тантанали равишда топширилди.
Тумандаги хушовоз санъаткорлар томонидан тайёрланган концерт дастурида янграган дилтортар куй ва наволар, 27 ва 49-сонли мактаб ўқувчилари талқинидаги саҳналаштирилган дастурлар, шўх рақслар, онани, аёлни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар байрам тадбирига ўзгача завқ бағишлади.
Ҳурмат ва эҳтиром юксак эътибор ва рағбатдан мамнун кўнгиллар юксалди. Туманимизнинг фаол хотин-қизлари шарафига ташкил этилган байрам тадбирида опа-сингиллар эьзозланди улуғ ва муҳтарама аёлларга юксак эҳтиром кўрсатилди. Тадбир барчага хуш кайфият бахш этди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати