Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
AXBOROT
2020-01-14 12:36:45 236
Фарғона вилояти ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш борасида
2019 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий
А Х Б О Р О Т
Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларда кўтарилаётган масалаларни белгиланган тартибда қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
2019 йил давомида вилоят ҳокимлигига 25 151 та (2018 йилда 34 585 та) мурожаатлар келиб тушди.
Шундан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари электрон тизими орқали 18 174 та, вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри 3 796 та ёзма мурожаат, 3 181 та оғзаки мурожаатлардир.
Мурожаатларнинг мазмун-моҳиятига кўра, мурожаатлар кўпроқ уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, уй-жой қуриш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдонлари ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда оилавий муносабатлар масалаларида тушган.
Энг кўп мурожаатлар тушиши Фарғона (3916 та), Қўқон (2258 та), Марғилон (2080 та) шаҳарлари, Олтиариқ (1669 та), Риштон (1495 та), Қува
(1382 та), Фарғона (1243 та), Учкўприк (1089 та), Данғара (1085) ва Боғдод
(1014 та) туманлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Энг кўп мурожаатлар тушаётган ҳудудларда яшовчи жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида 2019 йил давомида вилоят ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда
3181 нафар аҳоли вакилларининг мурожаатлари қабул қилинди.
Вилоятда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи 116 та шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқармаларда ўрганилиб, натижалари кенгайтирилган йиғилишларда муҳокама этилди.
Вилоят ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар 14 марта таҳлил этилиб, вилоят бошқармалари раҳбарлари ҳамда барча шаҳар, туман ҳокимликларига йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан назоратли топшириқ хатлари юборилди.
Таҳлил ва ўрганишлар якунларига кўра мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 97 нафар турли даражадаги масъулларнинг интизомий жавобгарлиги кўриб чиқилди.
Олиб борилган ишлар натижасида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 53,7 фоизининг ижобий ҳал этилиши таъминланди ва вилоят ҳокимлигига келиб тушаётган мурожаатларнинг 9343 тага камайишига эришилди.
Вилоят ҳокимлиги келгусида ҳам мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва уларни ўрганиш натижалари бўйича очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чораларини кўриб боради.