Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-01-13 21:35:31    214

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 2020 йил 13 январ куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унга 57-Ҳамид Олимжон сайлов округидан сайланган депутат Топиволди Холдоров раислик қилди.

Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили, Бош вазир биринчи ўринбосари  Ачилбай Раматов иштирок этди.

Депутат С.Исломов сессия котиби этиб сайланди.

Сессия кун тартибига олтита масала киритилди.

1.  Вилоят сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

2. Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида

3.Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш.

4. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш.

6. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

Кун тартибидаги биринчи масала, VI-чақириқ Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақида ахборот бериш учун сўз вилоят сайлов комиссияси раиси Эркин Нуралиев сўз олди. У сайлов Ўзбекистон қонунчилиги асосида бўлиб ўтганини ва 60 нафар сайланган депутат мақомини тасдиқлади.

Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан сессия котиби С.Исломовга сўз берилди.

Шундан сўнг Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми ҳақидаги қарор тасдиқланди.

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг қуйидаги  партия гуруҳлари:

- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан сайланган 23 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи;

- Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган

7 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи

- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган 13 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи;

- Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясидан сайланган  11 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи;

-Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган 6 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи рўйхатга олинди.

Кун тартибининг навбатдаги масаласи мухокама қилингач  Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг қуйидаги таркибда 7 та доимий комиссияси тузилди:

1) Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

2) Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;

3) Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича;

4) Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича;

5) Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

6) Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича;

7) Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

Комиссиялар раиси этиб,  48-Қумариқ сайлов округидан депутат Камалов Раҳматулло,

31-Қува сайлов округидан сайланган депутат Салимова Манзура,

42-М.Топиволдиев сайлов округидан сайланган депутат Зохидов Зокиржон,

32-Т.Қодиров сайлов округидан сайланган депутат Сайфитдинова Мастурахон,

16-Нодирабегим сайлов округидан сайланган депутат Эрматов Шавкат,

57-Хамид Олимжон сайлов округидан сайланган депутат Холдаров Топиболдининг номзодлари тасдиқланди

Шундан сўнг сессия ишида танаффус эълон қилинди ва унда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунларига ва тасдиқланган Регламентга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.

  Кун тартибидаги ташкилий масала Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакили, Бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов сўзга чиқди.

А.Раматов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига 2-Мирзо Улуғбек сайлов округидан сайланган депутат Шухрат Мадаминович Ғаниевнинг номзодини Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.

         Ушбу тақдимнома муҳокамасида  тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси гуруҳи номидан Рахматулло Камолов , ”Адолат” социал демократик партияси гуруҳи номидан Манзура Салимова, “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи номидан  Робахон Махмудова,  Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи номидан Зокиржон Зохидов, Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи номидан Муҳаммадали Маҳмудовлар сўзга чиқдилар ва Фарғона вилояти ҳокимлигига тавсия этилган Шуҳрат Ғаниев номзодини қўллаб-қувватладилар.

      Шуҳрат Мадаминович Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими этиб бир овоздан тасдиқланди.

Сўзга чиққан Ш.Ғаниев билдирилган юксак ишонч учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши депутатларига миннатдорчилик билдирди. Бор куч ва билимини Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида сафарбар қилиб фидоилик ва садоқат билан хизмат қилишга ваъда берди.

Олий Мажлис Сенати аьзолигига Фарғона вилоятидан сайловни шу йил 17 январь куни ўтказиш ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинган эди.

 Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиши кўзда тутилган.

Кун тартибидаги сўнгги масала муҳокама қилиниб, маслаҳат Кенгаши аъзолигига 2-Мирзо Улуғбек сайлов округидан депутат, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва 16-Нодирабегим сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Шавкат Эрматов номзодлари тасдиқланди.

Шу билан олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг биринчи сессияси ўз ишини якунлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати