Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР КАМАЯДИМИ?

×

 2020-01-09 18:54:57    208

PDF юклаш
Чоп этиш


      Марғилон шаҳрида мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича берган кўрсатмалари ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

    - Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ажрашиш арафасида турган ва ажрим қайд этилган оилаларнинг муаммолари бир-бирига ўхшамайди. Аммо ҳар бири ўз ечимига эга. Шу боисдан ҳам бугун оилани сақлаб қолишга кенг жамоатчиликни жалб этиш вақти келди,-дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилафруз Қосимова.–Бугунги семинарда биз анъанадан четга чиққан ҳолда ажрим ёқасида турган оилаларни алоҳида ажратилган хоналарда суд ва ФХДЁ органлари вакиллари билан яраштирув ишларини олиб боришни мақсад қилдик.

       Семинарда сўз олганлар, оиладаги ажримларга сабаб бўлаётган  қайнона ва келин муносабатлари, куёвнинг келин томондан кўмак кутиши, келинларнинг ота уйига “гап ташиши”,  телефон ва ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалар, ёшларнинг фикрлаши  борасида мустақил эмаслиги, диний билими етишмаслиги каби камчиликлар хусусида куйиниб гапиришди.

Вилоят “Маҳалла” жамғармаси раиси Шавкатжон Эрматовнинг айтишича, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ижтимоий шароитларини яхшилаш, фарзандларини таълим ва иш билан таъминлашда кенг жамоатчилик, кўпни кўрган нуронийлар ҳам жалб қилиниши лозим.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов иштирок этди ва сўзга чиқди.         

                                 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.