Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон парламенти Сенати Раисини қабул қилди
2017-09-29 16:08:45 244
Ўзбекистон Президентининг жорий йил март ойида Қозоғистонга ва Қозоғистон Президентининг шу ойда Ўзбекистонга давлат ташрифлари, шунингдек, давлатларимиз раҳбарларининг мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган мулоқоти кенг кўламли Ўзбекистон –Қозоғистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани қайд этилди.
Чегараолди ҳудудлари ўртасида ўзаро ташрифлар уюштирилмоқда, шериклик муносабатлари мустаҳкамланмоқда, мамлакатларимизда ишбилармонлик ва маданий-гуманитар тадбирлар биргаликда ўтказилмоқда.
Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик, жумладан, халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган икки томонлама келишувлар ва қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли шерикликка доир истиқболли лойиҳа ва дастурларни илгари суришда мамлакатларимиз парламентлари муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
Дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари ўртасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентларининг тегишли қўмиталари ўртасида яқин амалий алоқалар ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.
Юқори мартабали меҳмон Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий ва мазмунли учрашув учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси парламенти ўзаро дўстлик ва стратегик шериклик мунасабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида Ўзбекистон билан фаол ва кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.