Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ва ёшлар учрашуви: ҳар гал янгидан-янги ташаббус ва ғоялар илгари сурилмоқда

×

 2020-02-27 10:15:04    71

PDF yuklash
Chop etish


Бугун мамлакатимизда эртанги кунимиз давомчилари бўлган ёшларга берилаётган эътиборга барчанинг ҳаваси келмоқда.

Навқирон авлоднинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида юртимизда сўнгги йилларнинг ўзида 20 дан зиёд қонун, фармон ҳамда қарорлар қабул қилингани ёшлар масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганидан далолат беради.

Бу борада айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ёшлар вакиллари билан учрашувида кўтарилган масалалар, давлатимиз раҳбари томонидан берилган вазифа ва топшириқлар ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишни янги босқичга олиб чиқди, десак муболаға бўлмайди.

Юрт келажаги, жамият равнақи ва тараққиётида ҳал этувчи куч эканлиги айни ҳақиқат дея тан олинган ёшларнинг истак ва хоҳишлари билан яқиндан танишиш, уларга етарли даражада имкониятлар яратиб, янада фаолликка чорлаш юзасидан туманда ҳам қатор амалий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кеча, 26 феврал куни Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг Каримдевона маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудуд ёшлари билан бўлиб ўтган учрашуви ҳам айнан шу масалаларга бағишланди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар вакиллари, Каримдевона, Даханақақир хамда Ойимчақақир маҳаллалари ёшлари иштирок этди.   

Навбатдаги учрашувни ҳам самимий ва ошкора, очиқлик билан ўтишини астойдил истаган туман ҳокими ёшлар билан юракдан суҳбатлашди.

Ҳудуд ёшларига туманда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилар экан, бу сиёсат амалда ўзининг ижобий натижаларини бераётганлиги амалий мисоллар билан тушунтириб берилди.

- Замона зайли шиддат билан ўзгараётган даврда яшаяпмиз. Бунда сизларни ҳаётда чуқур билим олиб, китобни ўзларингга дўст билиб, ҳар қандай ёд тушунча ёки ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларинг муҳим. Минг афсуски, айрим ҳудудларда тенгдошларинг томонидан билиб-билмай содир этилаётган жиноятчилик ёки ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида ҳам эшитиб, билиб тургандирсизлар, - дейди туман ҳокими Қ.Джураев ёшлар билан суҳбатда. - Бу каби салбий иллатларнинг оқибатларидан муносиб хулоса чиқара олишларинг, фақат ва фақат юксак тарбия билан илм йўлида интилишларинг, изланишларинг биз раҳбарлар учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Мулоқот давомида ёшлар вакиллари ўз муаммолари ва таклиф-мулоҳазаларини ўртага ташладилар.

- Маҳалламизда спортга қизиқиши катта бўлган ёшлар талайгина. Тенгдошларимиз ва укаларимизни бўш вақтларини янада мазмунли ташкил этиш мақсадида маҳалламизда Фитнес клуб ташкил этиш учун қандай имтиёзлардан фойдалансак бўлади, - дея савол берди Нуриддин Тоштемиров.

Мазкур саволга учрашувда иштирок этаётган "Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман филиали раҳбари А.Ўринов жамғарма томонидан ажратиладиган кредит олиш имкониятлари ва бу борадаги имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди ҳамда соҳа юзасидан янада тўлиқроқ тасаввурга эга бўлиши учун Нуриддинни жамғарма ёрдамида туманда ташкил этилган спорт объектлари жойларига бориб таништирадиган бўлди.

Хусусий тадбиркорлигини янада кенгайтириш мақсадида ер майдони ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган Дилшод Манноновга, Кичик Тагоб қишлоғи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидан  жой таклиф қилинди.  

Учрашув чоғида ёшлар томонидан билдирилган шу каби муаммоли масалалар, таклифларга шу ернинг ўзида ечим изланди, уларни қонун доирасида тезкор ҳал қилиш учун мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати