Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида йўллар Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан таъмирланмоқда

×

 2020-02-10 18:55:59    62

PDF yuklash
Chop etish


Йўллар халқ фаровонлиги даражасини, мамлакат иқтисодиётининг қудратини намоён этувчи асосий инфратузилмалардан бири эканлиги барчага маълум.

Бу борада туманда ҳам йўл инфратузилмасини ривожлантириш, кўчаларнинг таъмири ҳамда улардаги инфратузилмани яхшилаш ишлари бошланган бўлиб, улар айни кунларда жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари, лойиҳа бўйича 5,1 км. масофада (4К-923 Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмахрам йўлининг 0-5 километрлар оралиғида), яъни Яйпан шаҳар Зиёкор ва Ибн Сино кўчалари, Ислом МФЙнинг Исломобод кўчаси, Қўрғонча МФЙнинг Шоҳ кўчаси ва Зиё Нурсух МФЙнинг  Зиё кўчалари бўйлаб давом этиши белгиланган.

“Карвон йўл” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилаётган бунёдкорлик ишлари давомида йўлнинг қатнов қисмини чегараловчи тўсиқлар (бордюр)ни тўлиқ янгилаш, йўл четига янги бетон ариқлар (лоток)ни тиклаш, йўлнинг икки томонида янгидан пиёдалар йўлакчалари қуриш, йўл белгиларини алмаштириш, йўл чизмаларини чизиш ва бошқа ободонлаштириш ишлари кўзда тутилган.

Амалга оширилаётган мазкур ишлар, ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад туман аҳолиси ва меҳмонлари учун янада кенг қулайликлар яратиш, транспорт ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва инсон манфаатларини тўла таъминлашдан иборатдир.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати