Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби" битирувчиларига мустаҳкам оила ва фаровон ҳаёт тиланди

×

 2020-01-25 15:05:56    74

PDF yuklash
Chop etish


Оила азал-азалдан халқимизда муқаддас даргоҳ саналади. Барча миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар оилада шаклланади. Қуш уясига талпингани каби, инсон ҳам қаерда бўлмасин оиласига интилади, оиласидан ҳаловат топади. Бу масканнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш оила аъзоларининг зиммасида. Зеро, оила жамиятнинг муҳим бўлаги сифатида тарбия маскани ҳамдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси асосида Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” ёшларда анъанавий оилавий қадриятларга ҳурмат ҳиссини кучайтириш, оиланинг тарбиявий ва маданий-илмий таъсирини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон туманидаги “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”да навбатдаги бўлажак келин ва куёвлар 16 соатлик дастур асосида ўқув курсларида фаол иштирок этишди.

Ўқув курсларида оилавий ҳаёт остонасида турган ёшларга тумандаги соҳа мутахассислари томонидан оилавий ҳаёт психологияси, оила бюджети ва иқтисоди, диний ва ахлоқий тарбия, репродуктив саломатлик, оилада ҳуқуқий муносабатлар, муомала маданияти каби фанлардан сабоқлар берилди.

Бугун, 25 январь куни мазкур 18 та жуфтлик ёшлар никоҳ олди ўқишларини тугатиб, сертификатга эга бўлдилар.

- Машғулотлар давомида ёшлар туманимиздаги психологлар, ҳуқуқшунослар, тиббиёт ходимлари, жоме масжиди ноиб имоми ва маҳалла отинойиларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, - дейди туман “Оила” маркази раҳбари Мавлудахон Юлдашева. - Экспертларимиз томонидан битирувчиларимизга берилган сабоқлар уларни мустақил, тинч ва фаровон оилавий ҳаётга йўллашга, уларда бурч ва масъулият туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади, деган умиддамиз.

Ёш келин-куёвлар учун янги турмуш қураётган йигит-қизларнинг оила соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мавзуидаги тавсия ва маслаҳатлар ўрин олган “Мустаҳкам оилага йўлланма” номли энциклопедик ён дафтарчалар тарқатилди.

Инновацион мактаб битирувчиларига сертификат топшириш маросимида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Камолова иштирок этиб, бўлғуси келин-куёвларга мустаҳкам оила ва фаровон ҳаёт эгалари бўлишларини, келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилади.

Маълумот ўрнида, туманда мазкур инновацион мактаб ташкил этилгандан буён ҳозирга қадар 60 та жуфтлик ёки қарийб 120 нафар бўлғуси келин-куёвлар ўқитилган бўлиб, олиб борган тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари натижасида таълим олган мазкур жуфтликлар орасида низолар ва ажрашиш ҳолатлари кузатилмади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати