Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали

×

 2020-01-14 23:09:18    68

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туманимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

“Тинчлигинга жоним фидо, муқаддас Ватан!” шиори остидаги фестиваль Яйпан шаҳар Туркистон кўчаси бўйлаб ташкил этилган ҳарбий парад билан бошланди.

Қўқон гарнизони тасарруфидаги ҳарбий техникалар, автомобиллар, ҳарбийлаштирилган парад иштирокчилари сафда тантанавор юриш қилди.

Ҳарбийларга Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгашининг фаоллари, 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг оркестр жамоаси ҳам ҳамрохлик қилди.

Фестивал Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғидаги майдонида ташкил этилган ватанпарварлик тадбирлари билан давом этди.

Боғ ҳудудига тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, устозлар, кенг жамоатчилик вакиллари, туман ёшлари ва аҳолиси жам бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Байрам тадбирида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев иштирок этиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан самимий муборакбод этди.  

Тадбирда ҳарбийларимиз кўргазмали жанговар чиқишлари билан Ватанимиз ҳарбий қудратини намойиш этиб, томошага келган туманимиз аҳлини беҳад мамнун этишди.

Шунингдек, ҳарбийлар жанговар қуроллар, уларнинг қандай ишлатилиши ҳақида қизиқувчан ёшларимизнинг саволларига батафсил маълумотлар беришди.

Бугунги тадбирда ҳарбийликка бўлган меҳр-муҳаббатим янада ортди, - дейди 21- умумий ўрта таълим мактаби 7-“А” “Жасорат” ҳарбий синфи ўқувчиси Бобур Маъмиржонов. - Ҳарбийлар бўлиб ўтган жонли мулоқотда тасаввурим янада кенгайди. Келгусида албатта ҳарбий хизматчи бўламан. 

- Бугунги тадбирга ўзгача тайёргарлик ва катта завқ билан келганмиз, чунки Ватан ҳимояси – муқаддас бурчдир. Юртда ватанни севадиган, ардоқлайдиган ва ҳимоя қиладиган мардлар бор экан шу юрт доимо юксалаверади, гуллайверади, - дейди 1-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Хаётхон Ғаффорхўжаева.- Барча жасур ва мард ўғлонларимизни бугун айём билан чин қалбдан самимий табриклаймиз.

– Фестивалда иштирок этиб, кўргазмали чиқишларимиз билан билан Ўзбекистон туманилик тенгдошларимни, укаларимни қалбида ҳарбийликка қизиқиш, Ватанни севишга бўлган туйғуларини ошира олганимдан мамнунман, - дейди оддий аскар Шахзод Абдувахобов. - Барча хизматдошларим номидан Ўзбекистон тумани аҳолисини бугунги байрам билан қутлайман.

Тадбирда бадиий жамоалар ва санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. 

Йиғилган ёшларнинг кўзларида ҳарбий йигитларга ҳавас, ватан ҳимояси, юрт тинчлиги ва осойишталигига бўлган ишончни кўриш мумкин. Уларнинг кўпчилиги келажакда ватан ҳимояси учун бел боғлашни ният қилдилар.

Фестивал сўнгида бир гуруҳ ҳарбийлар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати