Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзгидромет дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди

×

 2019-11-29 20:00:03    75

PDF yuklash
Chop etish


Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун совуқ антициклон чегараси Қозоғистоннинг шимоли-шарқий қисмига силжиб, унинг республикамиз ҳудудига таъсири аста камаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилиб 4-9 даража илиқни ташкил қилади, бироқ бу ҳарорат ҳам меъёрдан паст.

Дам олиш кунлари Каспий денгизи жанубидан илиқ ва нисбатан нам ҳаво оқимининг кириши билан мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 1 декабрда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат фони кўтарилиб боради ҳамда кечаси 0-3 даража илиқ, кундузи 12-15 даража илиқ бўлади.