Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ички йўлларда ички муаммолар қолмайди

×

 2019-11-28 23:16:04    95

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизда “Йўл қуриш-савоб” деган пурмаъно нақл бор. Кичик бир йўл бунёд этилиши ёки мавжудини таъмирлаш-созлаш туфайли қанчадан-қанча одамлар мушкули осонлашиб, манзили яқинлашади.

Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида мавжуд асфальтланмаган, ички йўлларни созлаш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада, айниқса қиш мавсумида ҳудудлардаги тупроқли кўчаларда ҳаракатланиш аҳоли учун ноқулайликлар туғдираётган эди.

Мазкур ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида, ушбу тупроқ йўлларни шағал қопламага ўтказиш ишлари икки кундан буён жадал тус олди.


Таъкидлаш лозимки, ички йўлларни созлаш мақсадида уларга етарли даражада шағал етказиб беришда биринчи навбатда, оғир шароитда бўлган, ижтимоий ва иқтисодий объектларга элтувчи йўлларга ҳамда айнан фуқароларнинг ўз талаб ва истакларига, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг таклифларига эътибор қаратилмоқда.

Яъни туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ қайси маҳалла учун қанча миқдорда шағал етказиб бериш жоиз бўлса, барчасини аниқ ҳисоб-китоблар асосида ҳал этишга эришмоқда.  

Хусусан, бугун 28 ноябр куни тумандаги Катта Оқмачит МФЙ даги Зиёкор кўчаси (0.168 км), Яккатут МФЙ даги Гўзал диёр кўчаси (0.135 км), Зиё Нурсух МФЙ даги Зиё кўчаси (0.336 км), Обод МФЙ даги Шифокорлар кўчаси (0.260 км), Бегобод МФЙ даги Бахт кўчаларига (0.084 км) жами 0.983 км. масофада ички йўлларга шағал тўшалиб, мазкур ишларга 22 та техника жалб этилди. 

Ички йўлларни шағаллантириш орқали кўчаларни ёзда чанг, қишда лой бўлишига барҳам бериш борасида кунлик амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ижтимоий тармоқлардаги ўз расмий саҳифаларида (https://www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-ахборот-хизмати-102653171083891/?modal=admin_todo_tour , https://t.me/uzbaxborotxizmati) маълумот бериб боради.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати