Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тоабад ҳилпирайвер, ифтихоримиз тимсоли!

×

 2019-11-18 22:21:53    128

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз байроғи - мустақиллигимиз рамзи, истиқлол ва озодлик, обод ва фаровон ҳаётимиз рамзи, шу муқаддас ватанда яшаётган ҳар бир фуқаронинг қалб рамзидир.

Бошқа рамзларимиз каби, байроғимиз ҳам мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсол бўлиб, буюк халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этади.

Фахру-ифтихоримиз, ғуруримиз ҳисобланган байроғимиз 28 йилдан буён юртимизда ва дунёнинг нуфузли минбарларида озодлик ва ҳурлик ифодаси сифатида ҳилпираб турибди.

18 ноябрь-Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун туманимизда ҳам кенг нишонланмоқда. 

Бугунги тадбирлар ҳам дастлаб, Яйпан шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб давлатимиз байроқларини ҳилпиратган автокарвонларнинг юриши билан бошланиб, тумандошларимиз ва туманимиз меҳмонларининг кўнглини катта фахр ва ифтихор туйғуларига тўлдирди.


Ташкилот ва корхоналарда, мактаб ва боғчаларда кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирлар, тумандаги марказий маданият саройида давом этди.

Тадбирда сўз олган давлат ташкилоти муассасалари ва жамоатчилик вакиллари, муқаддас Ватанимизнинг суврати, меҳру таровати, халқнинг мардоновор ўтмиши, бугунги фидокорлиги ва истиқболини тамоён этувчи давлат байроғимиз ҳамиша муқаддас ва ардоқли саналишини яна бир бор таъкидлашди.


Тадбирнинг бадиий қисмида тумандаги мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва маданият бўлими жамоалари томонидан  тайёрланган дастурлар намойиш этилди.


Айниқса, 1, 49-умумтаълим мактаблар ўқувчилари, 3 ва 34-мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг Ватан, истиқлол ва тинчликни тараннум этувчи шеърлари, куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати