Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яна бир сайловолди ўқув-семинари: ''ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИ САЙЛОВЛАР''

×

 2019-11-13 23:14:35    93

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларга пухта тайёргарлик олиб борилмоқда.

Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан жорий йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигини” ташкил этиш вазифалари белгиланган эди.

Мазкур ойлик доирасида тумандаги ташкилот ва идоралар, сайлов округи ва участкаларида учрашувлар, давра суҳбатлари ва ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

Бугун, Яйпан шаҳрида жойлашган 23-болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида тумандаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 102-Яйпан сайлов округи ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилоят ва Ўзбекистон тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та участка сайлов комиссиялари аъзолари учун яна бир ўқув семинари ўтказилди.


     Мазкур тадбир бўлажак сайловлар олдидан округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилигидаги янгиликлар борасида ҳуқуқий билимларини янада ошириш, сайловга тайёргарлик борасида келгусидаги муҳим вазифаларни келишиб олиш мақсадида ташкил қилинди.

Семинар тадбирида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 102-Яйпан округи раиси Н.Нишонова, туман сайлов комиссияси раиси К.Шерматов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Камоловалар янги Сайлов кодекси ва у асосида сайлов жараёнларига киритилган ўзгариш ва янгиликлар, округ ва  участка сайлов комиссияларининг  ваколатларини амалга ошириш йўллари, сайлов участкаларини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхатлари билан ишлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, депутатликка номзодларнинг сайловолди учрашувларини ўтказишни ташкил этиш, комиссия фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш ҳамда сайловчиларнинг мурожаатларини ҳал этиш масалалари хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар.


Семинар қатнашчиларининг сайловолди тайёргарлик жараёнлари юзасидан саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Тадбир сўнгида семинар иштирокчилари мазкур бинода жойлашган 855-сайлов участкасида сайловчилар ва сайлов комиссияси аъзолари учун яратилган шароитлар, комиссия аъзолари учун ажратилган хоналар ва уларнинг жиҳозланиши, овоз бериш жойи, сиёсий партиялар кузатувчилари учун ажратилган жойлар, овоз бериш кабиналари, сайлов жиҳозлари ва сайловни ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан танишдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати