Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭЪЛОН!!!

×

 2019-11-05 16:52:35    145

PDF yuklash
Chop etish




Фарғона вилоят адлия бошқармаси бўш иш ўринлари бўйича танловда иштирок этишга таклиф этади.



Фарғона вилоят адлия бошқармаси адлия соҳасида ишга қизиқиш билдирган олий юридик маълумотли (котиблик лавозимига ўрта-махсус юридик, мутахассислиги юридик бўлмаган олий маълумотли) фуқароларни қуйидаги бўш иш ўринлари танловида иштирок этишга таклиф этади.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси:

  • Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари:

  • Боғдод туман адлия бўлими бошлиғи.
  • Фарғона шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
  • Ёзёвон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
  • Фурқат туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.

Давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари:

  • Фарғона шаҳар 1, 8, 12, 13-сон
  • Қўқон шаҳар 1, 3, 4, 5-сон
  • Марғилон шаҳар 1-сон
  • Қувасой шаҳар 1, 2-сон
  • Бешариқ туман 3-сон
  • Бағдод тумани ДНИ
  • Риштон туман 1-сон
  • Тошлоқ туман 2-сон
  • Фарғона туман 1, 2-сон
  • Фурқат тумани ҳамда Олтиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идоралари нотариуси ёрдамчиси.

Давлат нотариал идорасининг нотариус стажёрлари

Давлат нотариал идоралари котиб(а):

  • Фарғона шаҳар 6-сон
  • Қўқон шаҳар 4-сон
  • Бувайда туман 1-сон
  • Сўх туман давлат нотариал идоралари

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий юридик (котиб(а)ларга ўрта-махсус юридик, мутахассислиги юридик бўлмаган олий) маълумот;

- юридик соҳаларда 3 йилдан (адлия бўлимлари етакчи маслаҳатчиси, нотариус ёрдамчиси, котиб(а)лар бунданмустасно) кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;

- қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;

- компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

- давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

- юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;

- ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

 

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
  • номзоднинг паспорт нусхаси;
  • диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
  • номзоднинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка)

Иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули,моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақимиқдорида);

- меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;


Номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 15 ноябрь кунига қадар Фарғона вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига тақдим этишлари лозим. 


Мурожаат учун телефон: 0 (373) 241-75-38, 244-55-28