Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 86 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ходим иш ҳақидан ушлаб қолиш.....қонунийми?

×

 2019-08-14 15:29:46    151

PDF yuklash
Chop etish


Ходим иш ҳақидан ушлаб қолиш.....қонунийми?

Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали коммунал хизматлар, турли нодавлат-нотижорат ташкилотларига аъзолик бадали ва бошқа сабаблар билан бюджет ташкилотлари ишчи-ходимларининг ойлик иш ҳақларидан ушлаб қолиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги кузатилмоқда. Мазкур ҳолатлар бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан ўтказилган ўрганишларда аксарият ҳолатларда иш берувчилар томонидан бундай ҳолатларга асосан ходимларнинг ўз аризаларига кўра йўл қўйилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмоқда. Бироқ, масалага чуқурроқ ёндошилса, айрим иш берувчилар томонидан ходимларнинг розилик аризасини ёздириб олиниши муаммо туғдирмаслиги кундек равшан.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддаси бевосита меҳнат ҳақидан ушлаб қолишнинг қонуний асосларини ўзида мужассам этиб, унга кўра умумий қоидага асосан  ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги қайд этилган.

Шунингдек, ушбу моддада қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши, яъни, Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш, иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун, бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда,  таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ҳақ меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 89-моддасининг тўртинчи қисмида, 100-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандлари, 106-моддасининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ушлаб қолинмайди.

Ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, ушбу Кодекснинг 181-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Таҳлил этилаётган модданинг учинчи қисмида белгиланган чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда жазо ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик учун ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.


Муаллиф: Ўзбекистон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

3-даражали юрист А.Эргашев