Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот - тарғиботнинг инновацион усули

×

 2019-05-30 10:55:15    128

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда олиб борилаётган ўзига хос ва кенг кўламли жараёнлар бевосита фуқароларнинг ҳамоҳанг равишда юқори ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлишини талаб этади. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксалтириш жамиятда қонун устиворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти хисобланади.

Бугунги кунда бу борада қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 27 апрелда қабул қилинган “Аҳолининг кундалик эхтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича ўтказиладиган “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 135-ум-сонли буйруғи тасдиқланган “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” концепциясини қабул қилиниши даврнинг энг муҳим бўлган муаммоларини бартараф этиш, олдимизга қўйилган вазифаларни сифатли ва самарали бажариш учун муҳим ҳужжат хисобланади.

Хозирда жойларда ушбу концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Унда кўзланган асосий мақсад аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир тадбирларни умумий тусдан аниқ, мақсадли ва манзилли тарзда ўтказилиши ҳамда таъсирчанлигини таъминлаш, аҳолининг барча қатламлари томонидан ўзи учун зарурий ҳуқуқий билимларни шакллантириб бориш, кундалик хаётда қўллай олиш кўникмасини яратишдан иборат.

Шу билан бирга, Концепциянинг асосий вазифаси фуқароларга уларнинг кундалик ҳаётида вужудга келаётган ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш, уларга ўз ҳуқуқларини билиш ва талаб қилишни ўргатиш, аҳолини қизиқтираётган ҳуқуқий мавзулар бўйича тарғибот тадбирларини самарали шаклларда ташкил этиш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳияти ва аҳамияти ҳақида аҳолини бевосита сўровлари асосида таништириб боришни назарда тутади.

Ушбу тарғибот тадбирлари маҳаллаларда аҳоли орасида, тадбиркорлар ўртасида, меҳнат жамоаларида ўтказилиши назарда тутилган.

Хозирда Ўзбекистон туман адлия бўлими томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида аҳолига бу борада ҳуқуқий тушунтиришлар, сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот ишларининг самарадорлиги хусусида маълумотлар тақдим этиб келинмоқда.

Муаллиф: Туман адлия бўлими бошлиғи 3-даражали юрист Ғ.Санаев