Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ЭҲТИРОМ

×

 2020-11-09 23:46:51    102

PDF yuklash
Chop etish


Шифокорлик касби - энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади.

Тиббиёт ходимларининг ўз ишига масъулият билан ёндошишлари, инсонларни ҳаёти ва тақдирида муҳим аҳамият касб этади, албатта.

Давлатимиз раҳбарининг таърифлари билан айтганда, халқ тиббий хизматлардан рози бўлса, давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади.

Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасида соҳа ходимларининг касб байрамига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда ана шундай фикрлар илгари сурилди.

Тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев қатнашиб, шарафли касб эгаларини байрам билан самимий табриклади.

Туман ҳокими кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг соғлигини муҳофаза қилиш, даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларини моддий-маънавий рағбатлантириш, ҳудудларда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бераётганини алоҳида қайд этди.

Пандемия шароитида туманимизда касбига содиқ замонамиз қаҳрамонлари ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, коронавирус инфекциясига қарши курашда фидойилик намуналарини кўрсатаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Тантанали тадбирда энг фидойи, жонкуяр бир гуруҳ тиббиёт ходимларига ҳамда санитария эпидемиология осойишталиги маркази мутахассисларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати