Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш – долзарб масала

×

 2020-10-23 00:51:24    73

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда тумандан сайланган вилоят Кенгаши ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Сессия ишига туман ҳокими Қ.Джураев раислик қилди.

Сессия кун тартибидан жой олган:

Туман сектор раҳбарларининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича ҳисоботлари ҳамда

туманда коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишини олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар”га киритилиб, ҳозирги кунда 4 та сектор томонидан ўрганиш натижасида моддий аҳволи яхшиланган ёки иш билан таъминланган фуқароларнинг розилиги билан “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисидаги масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Сессияда туман ҳокими Қахрамонжон Джураев ва сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича ҳисобот берди.

Таъкидланганидек, туманда пандемия шаротида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураев ўз ҳисоботида бу борадаги аниқ рақамларни келтириб ўтди. Маълум қилинишича, туманда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 6 минг 100 тонна тонна гўшт (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан – 105,5 фоиз), 51 минг 700 тонна сут (103,2 фоиз), 15 минг 500 тонна картошка (103 фоиз), 45 минг 600 тонна сабзавот (105,5 фоиз), 4 минг 600 тонна полиз (110,3 фоиз), 22 минг тонна мева (120,7 фоиз), 35 млн. 800 минг дона тухум (101,9 фоиз) маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилди.

- Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, туманда шу йил 1 ноябрдан 2021 йилнинг 1 майигача бўлган даврда озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича 10 та йўналишдан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, - деди Қ.Джураев. – Мазкур тадбирларнинг белгиланган тизим асосида, ўз вақтида ва сифатли тарзда бажаралиши бўйича барча сектор раҳбарларига халқимиз ва муҳтарам Президентимиз томонидан баҳо берилади. Мен – тумани ҳокими ҳамда 1-сектор раҳбари сифатида, авваламбор, виждоним, фуқароларимиз ва давлатимиз раҳбари олдида ўз зиммамдаги масъулиятни чуқур ҳис қилиб, белгилаб олинган устувор вазифаларнинг сидқидилдан бажарилишини таъминлашга бор куч-ғайратимни сафарбар этаман. Хулоса қилиб айтганда, озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш – барча сектор раҳбарларининг устувор мақсадига айланади.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан, шунингдек, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Мирвохиджон Отабоев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Бахтиёржон Нажмиддинов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов ҳам депутатларга ҳисобот бердилар.

Шунингдек сессия ишида кун тартибидаги навбатдаги масала- “Темир дафтар”га киритилган оилалар аъзоларини иш билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама моддий қўллаб-қувватлаш натижасида, секторлар томонидан ўрганишлар давомидаги бундай оилаларнинг ўз розилиги билан “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича таклифлари депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Сессия иштирокчилари кун тартибида масалалар юзасидан сектор раҳбарлари ва сессияда иштирок этаётган мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати