Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Спорт таълим муассасаларида ўқув йили қачондан бошланиши маълум бўлди

×

 2020-09-12 21:35:53    64

PDF yuklash
Chop etish


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, тизимдаги спорт таълим муассасаларида 2020/2021-ўқув йили жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб амалга оширилади.

Спорт таълим муассасаларида таълим жараёнлари ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, анъанавий ёки онлайн (масофавий) шаклда ташкил этилади.

Спорт таълим муассасаларида ўқишни анъанавий шаклда давом эттириш истагини билдирган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)дан ёзма розилик талаб этилади, шунингдек, ўқувчиларга, соғлиғи тўғрисида маълумотномани тақдим этиши ҳамда уларнинг ота-оналаридан ёзма розилик олингандан сўнг, ўқишга келишларига рухсат берилади.

Жорий йилнинг 20 cентябридан бошлаб бошқа спорт базаларда (оромгоҳ, санатория) тасдиқланган санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда тегишли ташкилотларнинг рухсати билан ўқув-машқ йиғинларини ташкил этишга рухсат этилади.