Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳрнинг ўлчови, чегараси йўқ!

×

 2020-09-02 10:58:56    74

PDF yuklash
Chop etish


Меҳрнинг на ранги, на шакли, на вазни бор. Лекин кенглиги уммонча. Ана шу уммондан томчигинани эътибор ва мурувватга муҳтож кишиларга ҳадя қилинса қалбдаги тоғдек армонлар, қайғулар титилиб кетади.

Халқимизга хос бўлган, ўзи ширин сўзга муҳтож бўлса ҳам, кўнгли яримларни кўнглини тўлдиришдек юксак фазилатлар айниқса байрам кунлари янада жўш уради.

Куни-кеча истиқлол айёми муносабати билан тумандаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйида даволанувчиларни холидан хабар олингани, улар учун байрам тадбири ташкил этилиб, унда вилоят ҳокими ўринбосари иштирок этгани хақида маълум қилган эдик.

Эзгуликка бой ва хайрли тадбир сўнгида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев муассасада яшовчиларнинг истак-хоҳишлари, уларга зарур нарсалар хақида яна бир бор қизиққан эди.

Орадан бир кун ўтиб, айни айём куни тумандаги мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида мурувват уйига яна ташриф буюрилди ва меҳрга ташна инсонларга шодлик улашилди.

Туман ҳокими Қ.Джураев, туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддинов, ДХХ туман бўлими раҳбари О.Сиддиқов, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Камоловалар муассасада яшовчиларни байрам билан яна бир бор қутлаб, эзгу тилак ва илиқ фикрларини билдиришди.

Турли гигиеник воситалар, парфюмерия маҳсулотлари, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқа совға-саломлар ўз эгаларига топширилди.

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами кунида ушбу масканга қилинган навбатдаги ташриф ва эзгу тадбирлар халқимизнинг меҳр-оқибат ва инсонпарварлик туйғулари акс этган бир кўриниши бўлди, десак янглишмаган бўламиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати