Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муборак Қурбон ҳайити арафасида оилаларга мадад ва кўмак кўрсатилди

×

 2020-07-30 22:43:52    86

PDF yuklash
Chop etish


Улуғ айёмлар арафасида хайру-саҳоват, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш халқимизда одат тусига айланган.

Пандемия билан боғлиқ синовли кунларга тўғри келган бу йилги Ийди Қурбон айёми арафасида ҳам мамлакатимиз бўйлаб ана шундай меҳру-оқибатга йўғрилган хайрли ишлар кенг қулоч ёйди.

Бунга сабаб, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг яна бир эзгу ва халқчил ташаббуси билан муҳтож оилаларни манзилли қўллаб-қувватланиши бўлди.

Юртбошимиз илгари сурган хайрли ташаббус асосида Вазирлар Маҳкамасининг кеча қабул қилинган фармойишига кўра, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 150 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Ҳукуматимизнинг ушбу фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманидаги 870 та ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга беш юз минг сўмдан, жами 435 миллион сўм маблағ ажратилди.

Туман ҳокими Қахрамонжон Джураев бошчилигидаги барча сектор раҳбарлари эрта тонгдан ўз секторларида бўлиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди, ушбу моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига топшириб, уларни Қурбон ҳайити байрами билан табриклади.

Меҳр ва саҳоватга тўлиқ йўғрилган мазкур тадбирларда сектор раҳбарларига халқ депутатлари туман Кенгашининг Кенгаши депутатлари, МФЙ раислари яқиндан кўмакчи бўлишди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураев ҳар бир хонадонга кириб борар экан, пул омонатларини ўз эгаларига топширар экан, яна бир бор уларнинг яшаш шароитлари, ижтимоий аҳволи билан яқиндан танишишни унутмади. Фуқаролар билан самимий суҳбатда бўлиб, муаммолари бўлса тинглаб, ҳал этиш чораларини эса ўзининг навбатдаги режасига киритиб борди.

Ўз навбатида, кириб борилган хар бир хонадон эгалари кўрсатилган бу мурувват учун юртбошимиздан бениҳоят мамнун эканлигини изҳор этишди. Юртга тинчлик, элга омонлик, синовли кунларнинг тезроқ аришини сўраб қўлларини дуога очишди.

Дарҳақиқат, юқорида таъкидлаганимиздек, аслида байрамлар, турли саналарда шароити оғир оилалардан хабар олиб, ёрдам бериш халқимизга хос анъаналардан.

Лекин карантин давридаги бу галги йўқловдан эҳтиёжманд оилалар хонадонларига барака кирди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати