Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Сохибкор Тоғай” фермер хўжалигининг саховат ва кўмаги эҳтиёжманд оилаларга мадад бўлади

×

 2020-05-13 18:57:01    57

PDF yuklash
Chop etish


Азалдан, олий ҳиммат ва саховатпеша инсонларимиз ҳар қандай шароитда эҳтиёжга мухтож фуқароларга яқиндан кўмаклашиб келган. Маблағ ва молу-давлатларини хайр-эҳсон соҳасида дариғ тутмаган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ҳам айнан Муборак Рамазон ойида коронавирус пандемияси ва карантин даврини бошидан кечираётган халқимизнинг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашда айни муддао бўлди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Ўзбекистон туманида ҳам саховатпеша инсонлар ниҳоятда кўп. Уларнинг хайр-саховатли, мурувватли амаллари халқимизнинг қалбида иттифоқлик, бирдамлик, аҳиллик, келажакка бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини янада жўш урдирмоқда.

Бугунги вазиятга бефарқ бўлмаган ана шундай ташаббускорлардан бири, тумандаги “Сохибкор Тоғай” наслчилик чорвачилик фермер хўжалиги (раҳбари Ўткиржон Сатторов) муборак кунларда эҳтиёжманд юртдошларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилди.

Хўжалик томонидан бугун, “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида 288 литр ёғ, 250 кг гурунч ва 110 кг гўшт маҳсулотлари тумандаги хайрия марказига етказиб берилди. 

Бу хайрия ёрдамларини марказ орқали етказиб бериш билан, кўплаб  кам таъминланган оилалар, моддий-иқтисодий кўмакка муҳтож инсонларнинг рўзғори бутланади, уларга мадад бўлади.

Айни долзарб ва ўз ўрнида кўрсатилган бундай ташаббус учун, пандемияга қарши кураш ва унинг салбий таъсирини камайтиришдаги муносиб хиссаси учун, туман ҳокимлиги ва хайрияларни қабул қиладиган фуқароларимиз номидан фермер хўжалик раҳбарига чуқур миннатдорчилик билдирамиз.  

Cаховат ва кўмакка муҳтож фуқароларимизнинг бахтига бу каби сахий фермерлар, сармоядор тадбиркорлар, саховатпеша, олий ҳиммат, мурувватли, қўли очиқ инсонлар сони кўпаяверсин.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати