Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яйпан Саёҳат” МЧЖ “Саховат ва кўмак” учун 70 млн. сўм маблағ ўтказиб берди

×

 2020-05-04 18:58:24    61

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, мухтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган эзгу ташаббуснинг амалий ижроси сифатида “Саховат ва кӯмак” жамғармаси Ўзбекистон туман бўлинмасининг ҳисоб рақамлари очилган.

Давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланиб улгурган хайрли ташаббусни кўплаб ҳамюртларимиз қаторида, саҳоватпеша тумандошларимиз, тадбиркор ва фермерларимиз, муассасалар ҳам қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда.

Улар бугунги синовли кунларда ёрдамга муҳтож оилаларга моддий кўмак бериб, уларни оғирини енгил қилишга ҳисса қўшиб, ўзларининг олижаноб фазилатларини намоён этмоқда.

Хусусан, бугун 4 май куни тумандаги “Яйпан Саёҳат” масъулияти чекланган жамияти муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож кишиларга хайру саховат қилиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига 70 000 000 (етмиш миллион) сўм миқдорида пул маблағи ўтказиб берди.  

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамда хайриялар йўналтириладиган оилалар номидан айни долзарб ва ўз ўрнида кўрсатилган бундай ташаббус учун, мазкур тадбиркорлик субъектига чуқур миннатдорчилик билдиради.

Бу каби ижтимоий дахлдорлиги юксак тадбиркорларимиз сафи, уларнинг эҳтиёжманд оилаларга улашаётган меҳрлари янада ортаверсин. Зеро ойларнинг султони-моҳи Рамазонда ёрдамга муҳтож кишиларга меҳр-саховат, ҳиммат кўрсатишнинг ажру мукофоти бисёрдир, албатта.

Шу ўринда, яна бир бор эслатиб ўтмоқчимизки, хукумат фармойишига асосан жамғарма ҳисоб рақамларига келиб тушадиган маблағлар коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилади.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати