Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 164 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Саховат ва кўмак” хайрия тадбирлари туман мактабгача таълим бўлими томонидан ҳам ўтказилди

×

 2020-04-27 20:46:59    60

PDF yuklash
Chop etish


Рамазон ойи - дуолар ижобат бўладиган ой. Бу қутлуғ ой арафасида давлатимиз раҳбари томонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббуси ва мазкур эзгу ҳаракатнинг тумандаги кўлами хақида кенг маълумотлар бериб бормоқдамиз.

Бу савобли ва олийжаноб ташаббусни бугун Ўзбекистон туманилик тадбиркорлар, фермер хўжаликлари, ташкилот ва муассасалар кенг қўллаб-қувватлаётганлиги ҳақида ҳам аввалги хабарларимизда ёрқин мисоллар билан келтирдик.

Саховатпеша тумандошларимиз карантин чекловлари сабабли вақтинча ишсиз қолган ва эҳтиёжманд фуқароларга кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия тариқасида тарқатишиб, уларни фаол моддий қўллаб-қувватлаш чораларини ҳам кўришмоқда. Бунинг натижасида Рамазон ойида амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар манзилли бўлмоқда, ифторликларга сарфланадиган маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолининг кам таъминланган қатламларига йўналтирилмоқда.

Коронавирус пандемияси кузатилаётган ва кўпчилик уйда қолишига тўғри келган айни кунларда бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган  Ўзбекистон тумани мактабгача таълим бўлими ҳам хайрли ишни амалга оширди.

Бўлим мутасаддиларининг, мактабгача таълим муассасалари масъул раҳбарлари билан ҳамкорликда бошлаган саховат тадбири тизимда узоқ йиллар фидоийлик билан меҳнат қилиб келаётган, карантин пайтида уйда қолган ишчи ходимларни ҳам маънан, ҳам моддий қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Ана шундай 56 та ходимларнинг оиласидан холидан хабар олиниб, уларнинг хар бирига 13 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Баркамол авлод тарбиясида муносиб хисса қўшиб келаётган, бугунги синовли дамларда озгина мехр улашилган оилалар бўлим мутасаддилари билан суҳбатда ҳар бир фуқаро ҳаёти ва соғлиғи давлат ва Президент ҳимоясида эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди.

- Эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатиш,рўзғори камини тўлдириш, оғир шароитда ташлаб қўймаслик каби эзгу одатлар халқимизда азалдан бўлган. Мухтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган ташаббусни шундай хайрли одатларимизнинг яна бир ёрқин намунаси дея, барча жамоамиз билан биз ҳам тўлиқ қўллаб-қувватладик, - дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Хафизахон Қўзиева. – Умид қиламизки, бундай хайрли тадбирлар атрофида янаям бирлашганимиз натижаси, нуроний отахону-онахонларимизнинг дуолари ижобати билан, яқин кунларда бошимизга тушган синовларни соғ-саломат енгиб ўтамиз. 

Дархақиқат, инсондан яхши ном ва савобли ишлар мерос бўлиб қолар экан, азиз умримизни фақат ва фақат эзгуликка бахш этмоқ керак. Ҳеч бир оила, ҳеч бир инсон эътибордан четда эмаслигидан далолат бергувчи бундай хайрли ишлар туманимизда узлуксиз давом эттирилмоқда.

  Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати