Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Саховат ва кўмак": синовдан қудратли бўлиб ўтишда туман тадбиркорларининг ташаббуслари давом этмоқда

×

 2020-04-23 23:20:09    54

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 20 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилган эди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган бу ташаббус Рамазон ойи арафасида илгари сурилиши янада муҳим аҳамият касб этади. Бу ойда ҳайру саховат кўрсатиш, кексалар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш саҳоватпеша халқимизнинг азалий урф-одатларига айланган. Зеро бу улуғ ойда қилинган ҳар бир савобли амал учун 70 тадан 700 тагача савобга эга бўлиш мумкинлиги ҳақида ҳадиси шарифларда келтириб ўтилган.

Ўзбекистон туманида ҳам ана шу хайрли ва айни дамларда зарур бўлган ташаббусни қўллаб-қувватлаган саҳоватпеша инсонлар, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар эҳтиёжманд, кам таъминланган инсонлар ва оилаларга меҳр ва хурмат билан ёрдам қўлларини чўзишдан тўхташмаяпти.

Мавжуд вазиятга, юртга дахлдорлик туйғуси баланд бўлган ана шундай тадбиркорлардан, Ўзбекистон туманидаги "Хидоятхон Сардорбек Санжарбек" боғдорчилик фермер хўжалиги раҳбари Санжарбек Хасанов куни кеча эҳтиёжманд оилалар учун олий навли 2 тонна ун маҳсулотини туманда ташкил этилган “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га  етказдириб берди.

- Мухтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган бу ташаббусга лаббай деб жавоб беришни хам ҳам фарзимиз, ҳам инсонийлик бурчимиз деб билдик. Зеро, бу ғояни амалга ошириш орқали юртдошларимизда ҳамжиҳатлик, руҳий яқинлик янада кучайишини хис этдик, - дейди саҳий фермернинг онаси Хидоятхон Хасанова. – Эзгу ишларимизни, хайрия тадбирларимизни муқаддас Рамазон кунларида ҳам ўз маҳалламизда кам таъминланган оилаларга силаи раҳм қилиш орқали давом эттирамиз.

Синовли дамларда инсонларнинг бир-бирига ёрдам қўлини чўзишини ҳам фарз, ҳам қарз деб билгувчи, бу каби эл корига ярайдиган тадбиркорлар ва фермер хўжаликларининг эҳсонлари марказ фаоллари томонидан эҳтиёжманд аҳоли вакилларига карантин қоидаларига мувофиқ етказиб берилмоқда.

Туманимиздаги саҳоватпеша фуқароларимиз томонидан бундай хайрли ташаббуслар давом этмоқда.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати