Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 115 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Уддасидан чиққан киши учун томорқа бебаҳо хазина

×

 2020-04-14 19:03:22    51

PDF yuklash
Chop etish


Юрт бошига иш тушган айни синовли кунларда сабр-тоқатли бўлиш кераклиги, инсонларда эртанги кунга умид, ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлаш, қолаверса, мамлакатимизда жорий қилинаётган карантин тартибига риоя қилиш зарурийлиги мутасаддилар томонидан аҳолига кенг тушунтирилмоқда.

Шу билан биргаликда, айни кунларда уйда қолганда мавжуд томорқа майдонларидан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги экинлари экиш билан шуғулланиш ҳақида кўрсатма ва тавсиялар, самарали тарғиботлар олиб борилмоқда.

Бу масалада жорий йилнинг 8 апрель куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам давлатимиз раҳбари мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ таъминлаш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш учун катта резерв ва имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб ўтган эди.

Бунинг учун барча фермер, кластер, деҳқонлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз даласида, аҳоли эса томорқасида баҳорги экиш ишларини давом эттириши лозимлиги, акс ҳолда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш қийин бўлишини билдирди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклиги таъкидланганлиги ҳам бежизга эмас.

Бу борада туманимиз халқи ҳам ўзининг меҳнаткашлигини яна бир бор исбот этиб, вазиятдан тўғри хулоса чиқариб, уйда қолинган айни кунларда ўз томорқасига янада меҳр бераётганлиги қувонарли, албатта.

Карантин даврида уйда қолиб, вақтдан унумли фойдаланаётган, ўз томорқасида меҳнат қилиб, эртанги кунининг ғамини кўраётган юртдошларимизнинг кўриб, ишларига тасанно дейсан киши.

Жонобод қишлоғилик Шерали Назаров ҳам карантин пайтида уйда қолиб, томорқасининг ҳар қарич еридан унумли фойдаланаётган ана шундай миришкор кишилардан.

Унинг томорқасида ва алоҳида ташкил қилган 4 сотихли иссиқхонасида айни пайтда помидор, картошка, саримсоқпиёз, қулупнай, кўкатлар каби фойдали экинлар униб, етиштирилмоқда.

- Иссиқхонамизда ҳар йили помидор етиштириб, яхши ҳосил ва даромад олардик. Бу йил қулупнай экишни мақсад қилдик. Хозиргача икки марта ҳосил узиб, рўзғор эҳтиёжидан орттириб, бозорга ҳам етказдириб бердик. Даромади ҳам тузуккина экан. Режамизда яна мўл ҳосил олиш нияти бор. Томорқаси борнинг хазинаси бор деб бекорга айтишмаган экан. Яратганга шукр, тўй қилиб, икки қизимизни узатдик. Яна тўрт фарзандни ўқитиб, уйли-жойли қилиш, Ватан корига ярайдиган қилиб тарбиялашни мақсад қилганмиз.       

Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Зарофатхон Отажонованинг асли касби ўқитувчи. Тумандаги 31-умумий ўрта таълим мактабида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлайди. Ёш авлодга билим ва маърифат улашишдан ташқари моҳир педагогнинг уйдаги севимли машғулоти ҳам борки, ҳам ўзи ва оиласига яхши кайфият бағишлайди, ҳам рўзғорга қўшимча даромад олиб келади. Хонадонда ташкил этилган 1,5 сотихли мўжазгина иссиқхонада етиштирилаётган гулларни кўриб руҳиятингизда илиқлик пайдо бўлади.

- Хар йилги мавсумда “Бегония”, “Катарантус”, “Герань”, “Феларгония”, “Зина” “Бонанза”, “Питуния”, “Хризантема” каби 30 хил турдан ортиқ гулларни етиштириб, ўз харидорларига, гулсеварларга етказиб берамиз. Шукр қиламиз, даромади ҳам меҳнатига яраша, - дейди камтарлик билан Зарофатхон Отажонова. – Хозирда бизнинг иқлим ва тупроқ шаротимизга мослаштирилган Хинд настарини (индийский сирень) дарахтини кўпайтириш харакатидамиз. Келгусида гуллар билан биргаликда, бу каби ноёб манзарали дарахт ва бута турларининг нави ва сонини ҳам кўпайтириш ниятидамиз.

Опанинг хонадонидан чиқиб, кейинги манзил сари йўл оларканмиз, маҳалладошлари, қўшниларининг ҳам томорқанинг хадисини олганлигига гувоҳ бўлдик. Маҳалладаги томорқаларни-ризқ-рўзни, қўшимча даромад булоғини, бандлик ва арзончиликни таъминлашнинг самарали йўлини акс эттирадиган ушбу фотосуратларни мақоламизга илова қилишни жоиз деб билдик.

Дархақиқат, томорқа - ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати