Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Зарарсизлантириш тадбирлари-инфекцияга қарши курашда муҳим ўрин тутади

×

 2020-04-11 18:19:21    74

PDF yuklash
Chop etish


Бугун ҳар бир фуқародан хар қачонгидан хушёр ва сергак бўлиш, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш талаб қилинади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, сектор масъуллари, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туман кўчалари, маҳаллаларда фуқароларнинг ортиқча эҳтиёжсиз кўчага чиқмасликлари, уйда қолишлари, санитария-гигиеник қоидаларга амал қилишлари ҳақида тинимсиз тарғибот ишлари давом этмоқда.

Бу борада, айниқса саломатликка, тозаллик йўналтирилган дезинфекция ишларига ҳам туманда қатъий амал қилинмоқда.

Туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълум қилишича, мамлакатимизда карантин тартиби эълон қилинган кундан то ҳозирга қадар марказ томонидан 1 млн. 220 минг метр квадрат майдонда дезинфекция ишлари амалга оширилди. Хусусан, 66 та умумий ўрта таълим мактаби, 59 та мактабгача таълим муассасаси, 274 та кўча, 4 минг 598 та хонадон, 311 та “Дамас” автомашинаси, 243 та автобус, 5 минг 291 та енгил автомашиналар, 140 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари, 149 та умумий овқатланиш шохобчаси ва бозорлар, шунингдек, тўйхоналар, дорихоналар ва бошқа ташкилотлар тасарруфидаги 136 та бино-иншоотда зарарсизлантириш ишлари бажарилди. Юқоридаги рақамлар айнан туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан бевосита амалга оширилган тадбирлар билан боғлиқ.

Шунингдек, туман бўйича инфекцияга қарши кураш доирасида туман фавқулодда вазиятларда бўлими, “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг куч ва махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда кенг миқёсдаги зарарсизлантириш тадбирлари амалга оширилмоқдаки, юқоридаги рақамлар янада катта кўриниш олади.  

Хусусан, тумандаги мавжуд 72 та маҳаллаларнинг ҳар бирига алоҳида дезинфектор ходимлар ажратилган, улар СЭО маркази томонидан дезинфекцияловчи ускуналар, махсус кийим ва ҳимоя ниқоблари билан таъминланган. Маҳаллалардаги зарарсизлантириш ишларига ҳар кунлик режага асосан хлорид натрий эритмаси бекаму-кўст етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, туман ҳудуди бўйича ташкил этилган 6 та вақтинчалик карантин постларига бириктирилган 22 нафар дизенфектор ходимлари туну-кун хизмат вазифаларини олиб боришмоқда.  

Бутун дунёни ташвишга солган коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган мазкур тадбирлар, энг аввало сизу-бизни ҳимоя қилишга қаратиганлигини унутмаслик лозим.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати