Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳеч ким эътибордан четда эмас” – Ўзбекистон тумани Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг ишлари бўйича маълумот берилди

×

 2020-04-11 15:59:53    78

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Яйпан шаҳридаги “Яйпан тараққиёт инвест” масъулияти чекланган жамияти (собиқ “Матлуботсавдо” ҳиссадорлик жамияти)да Ўзбекистон тумани ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази иш бошлаган.

Марказ фаолиятини янада самарали ташкил этишга тумандаги сектор раҳбарлари-туман ҳокими, туман прокурори, ИИБ бошлиғи, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда ДХХ тумани бўлими бошлиғи ҳар томонлама доимий кўмак бериб келмоқдалар.

Коронавирус пандемияси даврида марказда ҳомийлик маблағи эвазига жамланган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат хайрияларни оилаларга манзилли, санитар-гигиеник талабларга мос равишда етказиб бериш йўлга қўйилган.

Бу ерда жамланган хайрия маҳсулотлари дастлаб санитар-гигиеник талабларга мувофиқ кўрикдан ўтказилиб, тақсимланмоқда ва манзилга етказилгунга қадар санитар-гигиеник талабларга мувофиқ сақланиши таъминланмоқда.

Марказдаги +998 90 550-91-92, +998 90 854-89-00, +998 90 150-50-51, +998 90 164-00-11 ва +998 99 001-95-78 телефон рақамлари орқали ёрдамга муҳтож шахслар ҳамда ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилиш ишлари йўлга қўйилган.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг маълум қилишича, 10 апрель куни туман секторлари кесимида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд, ёлғиз кексалар, ёлғиз оналар, ногиронлиги бўлган шахслар, ишсиз фуқаролар, умуман, ижтимоий ҳимояга муҳтож 90 та оилага хайрия ёрдами кўрсатилди.

Бугунги кунга келиб марказ томонидан Ўзбекистон тумани бўйича манзилли рўйхат асосида дезинфекцияланган автоуловлар орқали жами 191 та хонадонга умумий 115 кг ун, 143 литр ёғ, 175 кг туз, 35,4 кг қуруқ чой, 61 кг шакар, 187 кг картошка, 96 кг пиёз ва 150 кг пиёз маҳсулотларидан иборат бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

- Туманимизда саховатпеша фуқароларимиз ва сахий тадбиркорларимиздан хайрия ёрдамлари келиши давом этмоқда. Айримлари ўзларининг шахсларини маълум қилмасликларини илтимос қилишади. Айни синов кунларида юртдошларимизга мададкор бўлаётган ана шундай саҳий инсонларимизнинг борлиги, халқимизда ҳеч қачон меҳр-оқибат кўтарилмаслигидан яна бир далолатдир, - дейди туман ҳокими ўринбосари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Камолова.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати