Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Унутилмаган меҳр-оқибат билан ҳар қандай муаммони ҳал этиш мумкин

×

 2020-04-01 17:34:00    71

PDF yuklash
Chop etish


Дунёнинг бошқа мамлакатлари каби COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида юзага келган синовларни бошидан ўтказаётган мамлакатимизда, ижтимоий сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан ҳисобланган кексалар, ногиронлар ва эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимояси юзасидан кўрилаётган чоралар янада энг муҳим вазифаларга айланиб улгурди.

Бугун, ҳудудлардаги қайси бир маҳалла ёки қишлоқни қараманг, бу борада қатор ибратли ишлар йўлга қўйилган.

Ўзбекистон туманида ҳам карантин даврида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар давом эттирилмоқда.

        Бундай эзгу ишларга тумандаги саҳоватпеша инсонлар, тадбиркорлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганлиги, қувонарли албатта.

     Бугун ҳам, навбатдаги хайрли тадбирларга ўз исмини ошкор этишни истамаган тадбиркор аёл ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдириб халқдан ёрдамини аямади.

Туман марказидан 15 чақирим узоқликда жойлашган Комилчўли қишлоғида 105 та хўжалик истиқомат қилади. Қишлоқ аҳолиси асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади.

       Қишлоқдаги ижтимоий муҳофазага муҳтож аёллар ва кексаларни йўқлаган туман ҳокими ўринбосари М.Камолова уларга туман ҳокимлиги ва саҳоват кўрсатган тадбиркор аёлнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш билан биргаликда, қишлоқ аҳлидан коронавирус пандемияси даврида уйда қолиб, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишни таъкидлади.

- Турмуш қурганимизга 26 йил бўлган, бир нафар фарзандимиз бор. 12 йилдан буён шу қишлоқда қўни-қўшнилар билан аҳилликда яшаб келмоқдамиз. Бугунги синовли кунларда уйда қолиб, ёшларга ҳам давлатимиз топшириқлари ва шифокорларимизнинг тавсияларига амал қилишни уқтирмоқдамиз, - дейди Бахриддин ота ва Рўзихон она Турсуновлар.    

- Аёллар ижтимоий ҳимояси - ижтимоий фаоллик пойдевори деб биламиз. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 24 март кунги ялпи мажлисда карантин даврида аҳолининг заиф қатлами, хусусан якка-ёлғиз, боқувчисиз инсонлар, айниқса кексаларимизни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдирган эди, - дейди туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова. – Мавжуд 72 та маҳаллаларимиз кесимида моддий ёрдамга эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, синовли дамларда бу каби ҳар бир оилаларнинг холидан хабар олиш ишларини ташкил этганмиз. Бунда саҳоватпеша тумандошларимиз, тадбиркор аёлларимиз ҳам ўз ёрдамларини аямаётганлиги халқимизнинг жипслигидан, ўзганинг дардини ўз дарди деб билувчи юксак хислат ва одамийликка эгалигидан далолатдир.

Уйда қолиш талаб этилаётган карантин даврида қишлоқ аҳлига ўз шахсий томорқаларидан янада унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бу каби хайрли тадбирларнинг бардавомлиги, бу жараёнда саховатпеша тадбиркорларимизнинг муносиб ҳисса қўшаётгани синовли даврда янада меҳр-оқибатли ва ҳамжиҳат эканлигимизни кўрсатмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати