Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аёллари қадр топган юртда – тинчлик, барака муқаррар

×

 2020-03-09 22:44:39    48

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, 8-март-Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва мамлакатимиз хотин-қизларини байрам билан муборакбод этиб, нутқ сўзлади.

Мазкур тантанали маросимда иштирок этиб, улкан таассуротлар билан қайтган туман халқ таълими бўлими мудири Нафисахон Нишоновани, бугун туман ҳокими Қахрамонжон Джураев бир гуруҳ фаоллар билан биргаликда қабул қилди.

Фото: скриншот-ТВ Узбекистон 24

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган самимий суҳбатда Н.Нишонова муҳтарам юртбошимиз томонидан юртимиз аёлларига кўрсатилган эътибор ва юксак эҳтиром тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда Президентимиз бошчилигида юртимизда аёл зотига кўрсатилаётган чексиз эътибор, эҳтиром ва ғамхўрлик туфайли уларнинг жамиятдаги мавқеи ошмоқда. Нозик хилқат вакилларига юксак ишончлар билдирилмоқда. Уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш, ташкилотчилик, тадбиркорлик, ишбилармонлик қобилиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Туман ҳокими Қ.Джураев, йиғилганларга Президентимизнинг Нафисахон Нишоновага йўллаган эҳтиром табригини ўқиб эшиттириб, тажрибали устозни бундай эътироф ва эҳтиром билан самимий қутлади.

Бу каби юксак қадр ва эҳтиромларга эришиш туманимизнинг барча фидоий аёлларига, кўплаб ҳурматли опа-сингилларимизга насиб этишини тилади.

Ўз навбатида туман халқ таълими бўлими мудири Н.Нишонова ҳам мамлакат Президентига бундай ҳурмат ва эътибор учун яна бир бор ташаккур билдираркан, бундан буён ҳам юрт равнақи йўлида фидоийлик билан меҳнат қилишга, бугунги кун давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши даражасига кўтарилган таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларни туманда кенг ва сифатли тадбиқ этишга сўз берди.   

- Президентимиз томонидан кўрсатилган бундай эътибор ва эҳтиромни нафақат ўзимга, балки барча тумандош аёлларимизга, опа-сингилларимизга кўрсатилган эҳтиром деб қабул қилдим, - дейди Нафисахон Нишонова. – Зеро юртбошимиз тантанали маросимдаги ўз нутқларида юртимиз аёлларини меҳрибонлиги, юксак масъулият туйғуси, меҳнатсеварлиги билан барчага ўрнак бўла олишини таъкидладилар. Ақл-заковати, меҳр-оқибати, сабру қаноати билан барчага ибрат бўлиб, гўзал юртимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлашга беқиёс ҳисса қўшиб келаётганлари учун мамлакатимиздаги барча аёлларга ташаккур билдирдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати