Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 74 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2021 йил 1 январдан бошлаб биометрик паспорт ўрнига ID-карталар берилади

×

 2020-03-09 08:51:18    85

PDF yuklash
Chop etish


2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация ID-картаси берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги 129-сонли "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида айтилган деб хабар беради ИИВ.

"ID-карталар фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади. Чет элга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элга чиқиш учун биометрик («загранпаспорт») паспорти берилади", - дейилади хабарда.

ID-карталарни бериш тизимли равишда 2021 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача мамлакат аҳолиси учун қўшимча юкламасиз амалга оширилади. Шу билан бирга, 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг илгари берилган биометрик паспортларини, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг яшаш учун рухсатномаларини алмаштириш уларнинг эгаларининг илтимосига биноан муддати тугагандан ёки муддатидан олдин амалга оширилади. 2030 йил 1 январдан бошлаб 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.